Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Qaqnus - Soundteck (korea)
. Tabib-Sara hi kiyo (soundtreck koreya)
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Yoz ifori-Piano [soundtreck]
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Yoz Ifori - Soundtreck
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. Ishq Jodusi - Xing Xing wake Up
. Samomiy Ishq-soundtreck
. Sa Rasta Rastare-soundtreck (Indea)
. Ishdagi Ishq - Служебный роман
. Osiyo-Asi [soundtreck]
. Qalbim Chechagi-soundtreck3
. Bola Uyda yolg'iz-soundtreck
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

“Олтин гепард” кинофорумининг дастлабки иштирокчилари маълум бўлди

Пойтахтимизда 19-24 октябрь кунлари ўтказиладиган III "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумининг саралаш комиссияси кинофорум танлов дастурига киритилган илк фильмлар рўйхатини эълон қилди.

 

Кинофорумда иштирок этиш учун юборилаётган фильмларнинг мавзулар қамрови кенгайиб, сони ҳам ортиб бораётганлиги сабаб фильмларни саралаб олиш йилдан-йилга қийинлашиб бормоқда. Юборилган фильмлар орасида дебют ишлар кўп бўлишига қарамасдан улар ҳеч бир жиҳатдан кўп йиллик тажрибага эга бўлган режиссёрларнинг ишларидан қолишмайди. Аксинча, улар бизга маълум ҳодисалар, вазиятларни янги нуқтаи назар, янгича ёндашув орқали тақдим этиши билан ажралиб турадики, бу картинага қизиқиш уйғонишига сабаб бўлади.

Шундай қилиб, бугунга келиб тўлиқ метражли кинофильмлар йўналишида қуйидаги фильмлар танлов дастурига киритилгани маълум бўлди:


«Лейла» (реж. Адель Яраги, Эрон 2012 й.; 88 мин.)


«Ҳечқиси йўқ» (реж. Жешуа Дрейфус, Швейцария 2013 й.; 80 мин.)


«Қалбимиздаги ғубор» (реж. Ханна Доозе, Германия 2012 й.; 87 мин.)


«ЛЕЙЛА»


Эронлик режиссёр Адель Ярагининг картинаси бутун дунёда долзарб масалалардан бири бўлган чекиш мавзусига бағишланган. Фильмда воқеалар ривожи жараёнида бир-бирига кўнгил қўйган инсонлар орасига раҳна солувчи қаҳрамонлар ҳаётининг бошқа жиҳатлари ҳам очилиб боради. Таъкидлаш жоизки, фильм сценарийси дунёга машҳур сценарийнавис Аббос Киарустамий ва фильм режиссёрининг ҳамкорликдаги иши ҳисобланади.


«ҲЕЧҚИСИ ЙЎҚ»


Режиссёр Жешуа Дрейфуснинг тўлиқ метражли дебют картинаси инсон туйғуларининг шафқатсиз ўйинлари ҳақида. Фильм қаҳрамонлари томонидан айтиладиган ва турлича тушуниш мумкин бўлган ғалати фикрлар дўстлар ўртасида кўп мунозараю муҳокамаларга сабаб бўлади. Фильм одамлардан узоқдаги тоғда, 15 кишидан иборат дўстлар жамоаси томонидан суратга олинган. Суратга олиш ишлари 30 кун давомида танафуссиз давом этган ва бу жараёнга иштирокчиларнинг жуда катта куч-ғайрати сарфлангани кўриниб турибди.



«ҚАЛБИМИЗДАГИ ҒУБОР»


Фильмнинг ҳар бир қаҳрамони севги учун, бошқалар уни англашлари учун курашади. Лекин, биринчи навбатда, улар ўз шахсий эркинликларини чекловчи эски қолиплардан халос бўлишлари зарур. Таъкидлаш жоизки, фильм олдиндан ёзиб олинган маълум сценарийсиз суратга олинган. Аввалига фақат маълум вазиятлар кўрсатилади, кейин эса актёрларнинг ўзлари диалогга киришиб кетади. Картина ижодкорлари шу йўл билан томошабинни ҳақиқий ҳаётга яқинлаштиришга уринишган.

Қичқа метражли фильмлар йўналишида қуйидаги фильмлар танлов дастурига киритилган:


«Ноябрь чироқлари» (реж. Юрген Карасек, Австрия 2012 й.; 30 мин.)


«Парванэ» (реж. Талхон Хамзави, Швейцария 2012 й.; 25 мин.)


«Тобутсознинг арғимчоғи» (реж. Эльмар Иманов, Германия 2012 й.; 29 мин.)


«Пияниста аёл» (реж. Юлия Гонтарук, Украина 2013 й.; 22 мин.)


Дастурга киритилган анимацион фильмлар рўйхати:


«Ота» (реж. Иван Богданов, Аспарух Петров, Роситса Ралева, Смитрий Ягодин, Моритц Майерхофер, Велжко Попович, Болгария, Хорватия, Германия 2012 й.; 19 мин.)


«Моираи» (реж. Керстин Унгер, Яспер Дикамп, Германия 2012 й.; 10 мин.)


«Мементо Мори» (реж. Даниэла Вэйлэйс Ригуэра, Боливия 2012 й.; 10 мин.)


«Чўчқанинг қатли» (реж. Симон Масси, Италия 2012 й.; 6 мин.)


Кинофурумда иштирок этадиган фильмлар рўйхатини шакллантириш давом этмоқда. Учта йўналиш бўйича "Олтин гепард” кинофоруми танлов дастурига киритилган картиналарнинг тўлиқ рўйхати кейинроқ эълон қилинади.



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 2528 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Олтин гепард, КИНОФОРУМ
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 16:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное