Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Ота фарзандининг синфдошини отиб ташлади
АҚШнинг Арканзас штатида яшовчи киши ўйи атрофида безорилик қилаётган бир гуруҳ ўсмирларни ўз милтиғидан отиб ташлади. Фожеа оқибатида 15 ёшли қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА ахборот агентилиг хабар бермоқда. Литл-Рок шаҳри полицияси вакилининг хабарига кўра, воқеа шанба куни содир бўлган. Вилл Нобл уйига фарзандининг 7 нафар синфдоши машинада келишган ва чириган баргларни Ноблнинг машинаси устига отиб кетишган. 45 дақиқадан сўнг ўсмирлар қайтиб келишган ва машинага туҳум, ҳожатхона қоғози ҳамда мойонез улоқтиришган. Буни кўрган Нобл милтиқ билан ташқарига чиқади ва ўқ узади. Бунинг оқибатида бошидан жароҳат олган 15 ёшли қиз ҳалок бўлади, бир ўсмир эса енгил жароҳат олди. "Болалар бир-бирлари билан ҳазиллашишган. Ноблнинг фарзанди Хэллоуин вақтида дўстини қўрқитган бўлган. Синфдошлар эса шунчаки дўстона ўч олиш ниятида унинг уйига келишган”, -дейди лейтенант Синди Эллен. Энди Нобл қасддан ўлдиришда айбланиши мумкин. Полициячиларга у фақатгина болаларни қўрқитиб қўймоқчи бўлиб, ҳавога ўқ узганини айтган.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 5656 | Рейтинг: 0| Рейтинг: фарзанд, ота, АҚШ
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:26
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное