Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Microsoft 25 долларлик телефонини тақдим этди

Microsoft компанияси баҳоси 25 АҚШ долларига тенг Nokia 130
телефонини тақдим этди. Компаниянинг хабар қилишича, телефон Осиё ва Африка бозорига мўлжалланган.
Компания ушбу қурилмани телефондан фойдаланишни эндигина бошлаганлар ёки  смартфонларига қўшимча қилиб, ишончли ва заҳира учун телефон излаётганлар учун ажойиб танлов деб изоҳламоқда.
Баҳоси 25 АҚШ доллар (19 евро) бўлган телефон жорий йилнинг учинчи чорагидан Хитой, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Кения, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Вьитнамда сотувга чиқади, дея хабар беради Day.az нашри. 
Microsoft компаниясининг мобиль қурилмалар бўйича вице-президенти Жо Харлоунинг қайд қилишича, ушбу йўл билан компания арзон телефонга бўлган талабни қондирмоқчи. Компания ҳисоб китобига кўра, дунёда йилига 35 доллардан арзон бўлган 300 миллионга яқинтелефон сотилади.  


Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 5095 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Nokia 130, АҚШ, Microsoft
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Quyoshcha Nimasi bilan quley bu tel.n?
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:01
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное