Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ?

НАЗАРБЕКОВ: "СУРАТЧИЛАРДАН АЛЛЕРГИЯМ ТОШАДИ. КОНТРАКТИМДА СИЗЛАР БИЛАН СУРАТГА ТУШИШГА КЕЛИШМАГАНМАН!"

Эски Йилнинг шов-шуви Янги йил бошида атрофга ёйилди. Озодбек Назарбековнинг 28-декабр куни Самарқанд шаҳридаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтган концертидан ҳафсаласи пир бўлган мухлисалар хонанданинг кутилмаган қўполлиги ҳақида гапириб берди. (Асл касби юрист бўлган бу аёл исм-шарифи сир қолишини истади.)

-Ресторанга тахминан 500 та мухлис йиғилди. Чипталарни 120 000 сўмдан харид қилдик. Дастурхон нозу неъматга тўла. Чипта пулига арзийди. Ташқарида ҳам, ичкарида ҳам ҳаво жуда совуқ эди. Бироқ, совуқ ресторанда Озодбекнинг куй-қўшиқларидан қалбимизни иситишни ният қилгандик. Мухлислар севимли хонандаси билан суратга тушишга ошиқишди. Ахир, улар концертдан кейин хонанда билан тушган суратларини уйларига олиб бориб фахрланиб мақтангиси келгандир?! Мен ҳам энди ўрнимдан қўзғолган эдим, Назарбековнинг микрофонда айтган гапларидан қотиб қолдим. "Суратчилардан аллергия тошади. Контрактимда сизлар билан суратга тушиш учун келишмаганмиз!” деди, у. Кайфияти тоғдек одамларнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Ҳаммаёқ музлагани етмаганидек, одамларнинг қувончи ҳам музлади-қолди. Тўғри, Озодбек нимадандир чарчагандир, ўзининг ҳам кайфияти йўқдир, бироқ, бунга биз мухлислар айбдор эмасмиз-ку?! Бошқача тушунтирса ҳам бўларди-ку?! Кейин костюм-шимдаги мусиқачиларига пальтоларини кийиб олишни буюрди. "Менга сизларнинг соғлиғингиз керак. Айтганча, мен ҳам шамоллаб қолсам, рафиқам бу ерга концертга бошқа юбормайди!” дея, тезда-тезда қўшиқ куйлаб, жуфтакни ростлаб қолди.

(Шу жойда бошқа бир мухлиса ўз фикрини баён этди.)  

-Энди тамадди қилаётган одам ёнига бориб, нима куйлаяпман қани айтинг-чи?- дейди, Озодбек. У имтиҳон олишга келмаган-ку? Одамларни изза қилиш шартмиди?! "Манаман” деган халқ артистлари ҳам элга ҳурматсизлиги учун энди олқиш соғиниб уйида ўтирибди-ку, пашша ҳайдаб?! Нега хонандалар қанча эъзоз кўргани сайин ҳаволаниб кетади? Тўғри улар машҳур. Бу оддий одамлар қалбига озор беришга ҳуқуқ дегани эмас-ку?! Биз қарсак чалмасак, фалон пулга чипта харид қилиб томошабин бўлмасак, улар кимларга концерт бермоқчи?!

Бу фикрлардан сўнг, Озодбекнинг қўполлигини тасаввур қилиб кўрдик. Жуда мушкул. Беозор, камтарин инсон шундай муносабатда бўлиши мумкинми? Балким, Назарбековнинг совуқдаги ҳазиллари жуда мухлисларга жуда совуқ туюлгандир? Озодбекнинг матбуот котибаси вазиятга ойдинлик киритди. Унинг айтишича, Озодбек ўша концертни гарчи ташкилотчилар номардлик қилган бўлса-да, мухлислари учун тақдим этганини билдирган. Шартномада келишилган пулни ўз вақтида тўламаган ташкилотчилар куйчининг кайфиятини дарз кетган муз каби парчалаган. Келишув бўйича пул тўланмаса, хонанда саҳнага чиқмасликка ҳақли. Мухлисларининг муҳаббатига муносиб жавоб бўлсин учун, шартномадан кўра, концерт беришни энг маъқул иш деб билган хонандадан айб излаш тўғримикан?! Энди бу ҳақда микрофонда оммага бирма-бир тушунтириб бўлмаса. Иш бор жойда камчилик албатта топилади. Тирноқ остидан кир қидириш яхшими? Концертини берибдику, куйчи? 120 000 сўмдан чипта сотиб, хонанданинг гонорарини бермаган ташкилотчини топиб, масалага ойдинлик киритишса, мухлислар ҳақиқий садоқатини кўрсатишган бўлишарди! Аслини олиб қарсангиз, ҳамма ўзича ҳақ. Унда айбдор ким? Хулоса ўзингиздан.

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 4745 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 2| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Odiljon G`itir uydirma. Man hech qachon ishonmay. Xudo hohlasa hammasi yaxshi bo`ladi. Man faqat Ozodbek uchun. Ozodbek olg`a, har xil bo`xtonlarga ishonma va faqat olg`a smile smile smile
Like | 0
MaJnuN_9350 voy yangilik zo'r raxmat surprised surprised surprised surprised dry
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:48
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное