Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » KINO YANGILIKLARI

"Паризод" филми "Ника" мукофоти номзодлари рўйхатига киритилди

Россия кинематография санъати академияси режиссёр Аюб Шахобиддиновнинг "Паризод" картинасини «Ника» мукофоти номзодлари рўйхатига киритди.

«Паризод» филми қишлоқда тасодифан пайдо бўлиб қолган қиз ҳақида ҳикоя қилади. Унинг фариштадек беғуборлиги барчани ўзига жалб қилади ва ҳамма уни Пари қиз деб атай бошлайди.
Фильм сценарийси муаллифи Эркин Аъзамнинг сўзларига кўра, ушбу афсона сценарийси бундан 4 йилча аввал ёзилган ва у аввалига бошқача ном билан аталган эди. Филмда бош ролни ёш таниқли актриса Зарина Низомиддинова ижро этган.

"МДҲ ва Болтиқ давлатларининг энг яхши филми" номинациясида ўзбек режиссёри картинасидан ташқари Украина, Грузия, Арманистон ва эстониялик ижодкорларнинг ишлари ҳам мукофот учун кураш олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шахобиддиновнинг айнан мана шу филми Россиянинг «Киношок» фестивалида гран-при совриндори бўлган. 

 



Категория: KINO YANGILIKLARI
Просмотров: 2305 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Damir_95_ Zorku
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 08:13
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное