Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

РАҲИМХОНДАН ОТАСИНИНГ ДАРДИГА МАЛҲАМ!

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон маъноли куйлаб, қизиқарли клиплар яратишда давом этади. Унинг "Отажон” номли янги қўшиқ ёзгани ҳақида хабар бергандик. Куни кеча хонанда шу қўшиққа клип суратга олингани ва тез кунларда омма эътиборига ҳавола этилиши ҳақида биринчи маълумотларни берди. Раҳимхонга кўра ушбу қўшиқ ва клип унинг ўз падари бузрукворига совғадир. Зора, бир неча йиллардан бери дард оғриқларидан азият чекаётган бемор отасига малҳам бўлса! 

Клипда Раҳимхон ва  отасининг турли пайтдаги ёшига тегишли кўринишларни уларга жуда қиёфадош истеъдодлар талқин этди. Клипда илк маротаба Беҳзод Муҳаммадкаримов (Бир неча йиллик танаффусдан кейинги, клипда биринчи эсда қоларли роли шуниси бўлса, ажабмас!) хонанда отасининг ўрта ёш кўриниши қойилмақом тарзда ўхшатди. ТVM каналида янгиликлар дастури телебошловчиси Ҳусан илк бора рол ижро этиб, у Раҳимхоннинг талабалик йилларини ишонарли тарзда талқин этди. Отанинг ҳозирги даврини Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Исмоиловнинг қиёфаси ифодалайди. Дарвоқе, Сардорнинг болалигини унинг адаши ўйнади.

-Декабр бошларида премьера бўлажак клипим отамга бағишланади. Бу клип орқали отажонларимизга бўлган меҳримизни фарзандлар номидан изҳор этмоқчиман. Ота қадрини сезиш учун оталикни кечиш керак. Ота бўлиб, отамни кўпроқ тушундим. Томоғимга тиқилган оҳни, ниҳоят, оламга чиқара олдим. Отам ҳақида куйлаш фарзандлик бурчим эди. Қай даражад адо эта олдим, бу  мухлисларимга аён бўлади. Янги қўшиғимни қабул қилинг, азизлар! - дейди, куйчи.

Шогирди Дилсўз ҳам "Отажон” дея куйлаб, мухлислар ишончини янада мустаҳкамлади. Устоз Раҳимҳон ҳам "Отажон” дея куйлаб, ҳаммамизни тарбиявий соатга чақиради. Шу ўринда, хонанданинг отасига миннатдорчилик билдирамиз. Сиз берган меҳр ва тарбия бекорга кетмади. Пушти камарингиз  бугунги санъатда ўз йўлининг сардорига айлангани рост! Тингловчиларини бўлар-бўлмас қўшиқлар билан чалғитиб қўяётгани йўқ. Демак, баракалла деб далда берсак, бу мақтовга кирмайди! Тарбиянгиз маҳсулига  кичик бир таъриф. Раҳимхон, мухлислар маънавиятини бойитишда бўш келманг!



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3213 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Sardor Rahimxon
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 01:21
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное