Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Райҳон ўз маъмури билан шартномани бекор қилди

Бундан бир неча кун аввал Йигитали Мамажонов ҳамда унинг умр йўлдоши Райҳон Самарқанд сафаридан қайтишди.

 Ҳозирча улар Самарқандга нима сабабдан боришганини сир тутишаётган бўлса-да, уларнинг ижтимоий тармоққа жойлаштирган фотосуратларини кўриб, мароқли дам ҳам олишганини билиш мумкин. 

Шунингдек, хонанда билан боғлиқ яна бир янгиликдан хабар топдик. Яъни, Райҳон шоу-бизнесда Пэт номи билан танилган маъмури билан ҳамкорликни тугатибди. Бунинг сабабини билиш учун хонанадага қўнғироқ қилдик.

Райҳон: — Бизнинг муносабатларимиз бузилгани йўқ, аввалгидек дўстмиз. Унинг шахсий юмушлари кўпайиб кетгани сабаб ишга камроқ вақт ажрата бошлади. Шунинг учун, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилдик.

Эндиликда маъмур вазифасини санъат аҳлига яхши таниш бўлган, Манзура, Муниса Ризаева каби хонандалар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатган Шербек бажаради.

Райҳоннинг ижодий янгликларига тўхталадиган бўлсак, у айни кунларда "Қаердасан?" деб номланган шўх таронани ёзиб тугатди. 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 6125 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Samarqand, Rayhon
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
bekaziz Pet judayam qupol odam edi muxlislaga sukinib xaqorat qiladi bir faqat mangamas
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:21
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное