Россия "МТС Ўзбекистон" юзасидан чиқарилган қарорини макуллади
Россия Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судининг "Ўздунробита” ХК МЧЖнинг мулкларини қайтариш борасидаги қарорини ижобий баҳолади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси тарқатган пресс-релизда баён қилинган.
"2012 йил 8 ноябр куни Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича суди «Ўздунробита» ХК МЧЖнинг давлат фойдасига мусодара қилинган компания мулкларини қайтариш тўғрисидаги аппеляциясини қанотлантирди.
Ўз навбатида «МТС - Ўзбекистон»га нисбатан 500 миллион АҚШ доллари миқдорида молиявий даъво белгиланди ва у 8 ой мобайнида тенг миқдорда тўлаб берилиши керак”, дейилади элчихона баёнотида. Эслатиб ўтамиз, МТС ушбу сумма 600 млн. доллар эканлигини маълум қилганди.
Россия томони қолган масалаларни ҳам ҳамжиҳатликда тартибга солишга умид билдирган.