Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

САХОВАТПЕША АЁЛНИНГ ЯНГИ ХАЙРИЯСИ!

Бу аёлдан фақат кутилмаган ғоялар ва хайрли амаллар кутиш мумкин! Гоҳ болажонларнинг ушалмасдек кўринган улкан орзуларини рўёбга оширса, гоҳ санъат оламидаги оламшумул лойиҳалари билан бутун дунё диққатини ватан "юраги”га жалб этади, гоҳ кучли истеъдод соҳиби бўлган, бироқ, моддий томондан кўмакка муҳтож ёшларга ёрдам қўлини чўзиб, катта ҳаёт йўлида таянч бўлади. Бундай эътиборга молик амалларининг кети узилмайди. Бироқ, навбатдаги лойиҳа ҳаммани лол қолдирди. Чунки, бунақаси ҳали бўлмаганди! "Мустаҳкам оила” йилидаги энг керакли ва энг хайрли ғоя шуниси бўлса керак!

Фонд Форум, "Аёллар кенгаши” РЖБ, "Меҳр нури” жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида амалга ошираладиган хайрия лойиҳаси бутун республикамиз бўйлаб, 2000 та оилага унутилмас онларни ҳадя этади! Таъбир жоиз бўлса, ўзбек тўй деб йиғади, борини тўйига сочади! Лойиҳа эса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қамраб олади. Маълумотларга қараганда, мамлакатимиз бўйлаб, 1000 та Суннат, 1000 та Никоҳ тўйлари ташкил этилиши режалаштирилган. Бу шунчаки ғамхўрликми? Бу юраклардаги меҳрларни улашиш, бахтли дақиқалар дўстига айланиш!

Барча сарф-харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланиши ўз йўлига, бахтли кун сабабчиларига эсдалик совғалар улашилади.  Энг қизиғи эса, 1000 та келинга жаҳонга машҳур "Guli” брэндидан эксклюзив келинлик либослари тақдим этилади!

Илк Никоҳ ва Суннат тўйлари 25-26 март кунлари Навоий вилоятида, 27-28 март кунлари Қашадарё вилоятида ўтказилади.

Энг муҳими, ғоянинг яралиши ва унинг амалидир. "Савоб ишни ҳар куни, ҳар ким қилиши керак” нақлига неча йилларки, амал қилинаётгани кўнгилни тўқ қилади. Гулноранинг навбатдаги хайрияси эса унинг қандай шахс, қандай инсон, қандай аёл эканлигидан кичик бир нишона. У одамлар дардини ҳам, қувончини  ҳам ўзиники деб билиши ишонч ҳиссини мустаҳкамлайди. Шу ўринда айтгим келади: ғаразли мақсадларда Каримованинг ортидан турли бўҳтонлар шовласини тайёрлаган ва шу мақсаддаги айрим ғарбликлар унинг мана шундай савобли ишларини бир кўрсайди...Уларнинг қўлидан ҳам шундай ишларнинг маълум бир фоизи келармикан? Албатта, йўқ. Ахир, бунинг учун яхши иш, хайрли иш деган тушунчани билиш, кўнгил аталмиш оламга дунёлар сиға олиши керак! А, лаббай?!



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2928 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Uz_lider пишет: | 21.04.2012 | 14:09 ( E-mail ) #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует Ajoyib
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:44
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное