Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Шаҳзодадан “Шунчаки” Таронасига Ишланган Клип Премьераси

7-август куни барча мухлислар ва хатто шоу-бизнес вакиллари томонидан ҳам узоқ кутилган Шаҳзоданинг “Шунчаки” таронасига ишланган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз. 
Мазкур таронани яратишда ижодкорлар Сарвар ва Комил бевосита сўзи ва мусиқасини тайёрлашда иштирок этишган. Улар нафақат қўшиқнинг ўзини, балки видеоклипни суратга олиш ишларида ҳам қатнашдилар.
Клип “БеноМедиа” студияси ижодкорлари томонидан тайёрланди. Видео ғояси Шаҳзоданинг ўзига тегишли. Шахсан Шаҳзода бу сафар ўзининг навбатдаги видеосини тайёрлашга жиддий ёндошди ва бунинг учун профессионаллар билан ҳамкорлик қилди.
Сарвар ва Комил сценарийни кадрда томошабинга етказиш учун оператор Беҳзод Пўлатов билан ҳамкорлик қилишди. Шаҳзод Пўлатов суратга олинган видеони монтаж қилди. 
Клип юқори сифатли кадрлари билан томошабин эътиборини тортади. Лекин энг асосийси клип сюжети бўлиб, томошабинда бутун бир фильм томоша қилишдек тасаввур уйғотади.
Видео турли кутилмаган қалтис воқеаларга, таъсирчан кадрларга бой. Режиссёр Акром Шоҳназаров ёш актёрлар жамоаси Зиёда Қобилова, Жамшид Исоходжаев, Шоҳруҳ Ҳамдамов ва Баҳрул Қурбонов билан ишлади.
Актёрлар жамоаси ҳали профессионал даражага эришмаган бўлсалар-да, лекин топширилган вазифани, яъни мураккаб саҳналарни ҳам маҳорат билан ижро этишган. Клипни томоша қилсангиз, бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Турли овоз эффектлари клипнинг таъсирчанлигини янада оширишга хазмат қилган. Видеони шунчаки томоша қилишнинг иложиси йўқ, сабаби эса кутилмаган кадрлар. 
Ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайдиган ва профессионал даражада тайёрланган клипни сайтимиз орқали томоша қилинг! 
 
Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3709 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Shunchaki, Shahzoda, ШАҲЗОДА
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
Spring Shaxzodaga omad. Kliip judayaaaaam zo'o'o'o'o'r klass. Klipi ko'rib judayam ta'sirlandim. Gap yo' prosta suuuuuuuupeeeeedeer...
Like | 0
boyvo44abola omad Shahzodaga
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 21:57
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное