Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

"Шарқ тароналари"га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари” 1X халқаро мусиқа фестивалига бағишланган навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири М.Ҳожиматов, Самарқанд шаҳри ҳокими А.Шукуров, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори О.Иброҳимов ва бошқалар Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дунё халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг миллий мусиқа меросини ўрганиш ва тарғиб этишга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Фестиваль нуфузи ортиб, унда иштирок этиш истагини билдирган санъаткор ва мусиқашунослар сафи кенгайиб бораётгани ҳам шундан далолат беради.

 

Бу галги фестивалда қатнашиш учун бугунги кунга қадар Самарқандга элликдан зиёд давлатдан иштирокчи ва меҳмонлар ташриф буюрди. Улар шаҳардаги энг замонавий, барча шароитларга эга меҳмонхоналарга жойлаштирилди. 

Меҳмонларнинг вақти мазмунли ва таассуротларга бой ўтиши учун Самарқанд шаҳри ва вилояти бўйлаб саёҳат, таълим муассасалари ва маданий-тарихий обидалар билан танишув, миллий ҳунармандчилик ва мусиқа асбоблари кўргазмалари, жойларда аҳоли билан ижодий учрашувлар ўтказилмоқда.


Жумладан, Самарқанд шаҳрида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик асарлари кўргазмалари ташкил этилди.

hunarmand-kurgazma

 

Фестиваль жараёнини ёритиш учун бир қатор хорижий давлатлардан журналистлар Самарқандга келди.       



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2196 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Шарқ тароналари
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
samiya Bu yil ham bo'larkanda. Har yili bo'ladimiii
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:35
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное