Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Gulperi - Soundtreck (Turk serial)
. Qish Sanatasi-Soundtreck
. Ishq Jodusi - Latina Instrumental
. Qaxvaxona - soundtreck
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck
. Sherlock Holmes - soundtreck (offical)
. Qirolicha - Soundtreck (Mishel xonim)
. Ko'sem - Serial fon (Turk serial)
. Sevgi Iztirobi - Yllar Sonra (turk seriali)
. Romeo va Juletta - soundtreck
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Gulperi - Soundtreck music (Turk serial)
. Muhabbat tafti - Teri Meri hind soundtreck
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Ishq Jodusi - Call My Name
Главная » Файлы » Exclusive Intervyu

Согдиана: “Ватанимда ижод қилиш баридан муҳим!”

Бугунги суҳбатдошимизни мухлислар анчайин соғинган бўлса ажабмас. Маълум вақт ўзини оиласи, фарзандларига бағишлаган бу  ижодкор яна катта саҳнага қайтди. Шу муносабат билан хонанда СОГДИАНА билан суҳбат қилишга қарор қилдик...

— Согдиана, яна ижодга қайтганингиздан ҳурсандмиз!

— Раҳмат! Яна саҳнага қайтганимдан ўзим ҳам жуда бахтиёрман.

— Бундай катта ижодий танаффуснинг боиси нимада эди?

— Она сифатида фарзандларимга керак эдим! Яхшигина вақтни оладиган турли гастрол, концерт, съёмка, умуман тайёргарликлардан ортиб болаларимга вақт ажратолмаслигимни англадим, холос. Кўпчилик санъаткорларга осон тутади, “саҳнага чиқади, қўшиғини куйлайди, тамом”, деган фикрда. Лекин бу нотўғри қараш! Аслида икки оғиз сўз билан айтиладиган ишлар жуда кўп вақт, кучни талаб этади.

— Айни дамда қандай янгиликлар устида ишлаяпсиз?

— Рости, иш, фарзандлар, оналик вазифаларим, уй ишлари ва албатта ижодий режаларни амалга ошириш билан бандман. Ижодий танаффусдан кейинги қўшиғимни деярли ёзиб бўлдим. Навбатдагиси устида мустақил ишлаяпман, шунингдек, янги композиция устида бош қотиряпман. Насиб этса, куз ойларида янги ижод наъмуналаримни мухлисларга ҳавола этаман.

— Мухлисларга ҳавола этган “Молния” номли қўшиғингизнинг ғояси кимга тегишли?

— Бу қўшиғим янги ҳамкорларим Тимур Ёлқин ва Александр Ковалёв қаламига мансуб. Очиғи, ҳеч кимга мурожаат қилганим йўқ, “Молния”ни уларнинг ўзи менга таклиф қилишди. Қўшиқнинг ўзи мени топди, десам янглишмаган бўламан. Аввалига қўшиқни турли услубда ёзиб кўрдим. Чунки Согдианани европача услубда мухлислар қаршисига олиб чиқмоқчи эдик-да! Сўнг муаллифлар қўшиқни қандай кўрган бўлса, шундай ёзиб кўрдик. Аниқроғи, шарқона оҳангларсиз. Лекин қўшиқни эшитган яқинларимиз “қўшиқ зўр, лекин унда Согдианани кўрмаяпмиз! Уни соғинганмиз”, дейишди. Шундай сўнг қўшиққа озгина арабча оҳанг бериб, шарқона услубда қайта ёздик. Фурсатдан фойдаланиб, қўшиқ муаллифларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. “Молния” менга мос тушган, шу сабаб концерт дастуримдан албатта ўрин олади. Ҳозир хит-парадларда кетма-кет биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.

— Клип борасида нега айнан режиссёр Ирина Мироновада тўхталдингиз?

— Узоқ йиллик ижодий танаффусдан сўнг эксперимент қилишни хоҳладим. Бугунга қадар жуда кўп ижодкорлар билан ишладим. Лекин айни дамда ижодимга янгича дунёқараш олиб киришни истадим. Кўплаб режиссёрларнинг ишларини кўриб чиқиб, айнан Ирина Мироновада тўхталдим. Унинг ишлаш услуби ёқди. Ҳамкорлигимиз натижаси кутганимдан ҳам аъло даражада бўлди.

— “Молния” қўшиғига ишланган клипингизнинг суратга олиш ишларини тугатганингизга кўп бўлмади. Айтингчи, клипда нимага кўпроқ урғу бердингиз?

— Клип трек йўналишида. Шу сабаб чироқ, либослар ва пардозга алоҳида эътибор қаратдик. Кўплаб экспериментлар қилгандик, баъзилари клипга киритилмади. Чунки иш жараёнида янги ғоялар туғилди-да! Назаримда, клип қизиқарли чиқди.

— Дуэтлар борасида ҳам ўйлаб кўргандирсиз?
— Олдиндан бир нима деёлмайман. Чунки режаларим ўзгариб, бугунги қарорларим йўққа чиқиши мумкин. Натижада ҳаммага нима сабаб бундай бўлганини тушунтириб ўтиришга тўғри келади. Бу иш ва ҳамма нарса бўлиши мумкин. Айта оладиганим жараён қизғин кетяпти.

— Янглишмасам, янги албом устида ҳам иш бошлаб қўйгансиз-а?
— Албатта! Ҳозирча альбом қандай бўлишини билмайман. Лекин унга севим тингланадиган “Только не молчи” каби қўшиқларим киритилган. Шубҳасиз, альбомдан “Молния” ҳам ўрин эгаллайди. Райҳон билан дуэтимиз бор… Сирларни очадиган бўлсам, “На расстоянии руки” ва “Любить тебя” номли янги қўшиқларим мухлисларга манзур бўлади, деган умиддаман.
— Альбомда қандай мавзуларга кўпроқ эътибор қаратяпсиз?
- Қўшиқларимнинг асосий мавзуси — севги! Бироқ у фақат қарши жинс вакилларига қаратилган эмас, балки ота-она, фарзандга бўлган муҳаббат ҳақида. Одамда самимий туйғуларни уйғотадиган энг яқин инсонларим ҳақида куйлагим келяпти.
— Ижодга қайтгач, олдингизга аниқ мақсадлар қўйиб олгандирсиз?
— Биринчи галда концерт дастуримга алоҳида эътибор қаратяпман. Мухлисларни куттирмай, тез орада яккахон дастурим ва янги альбомимни тақдим этаман.
— Концерт ҳақида сўз очдингиз. Демак, талайгина совғалар бўлиши тайин, шундайми?
— Сюрпризлар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ҳозирча энг муҳим факт бу — концерт қизиқарли бўлади. Дастур, рақслар, либослар… барчасини кўнгилдагидек қилишни истаяпман.
— Нима сабаб ижодингизни Ўзбекистанда давом эттирмаяпсиз?
— Жуда ғалати савол. Ижодимни ватанимда давом эттириб, ўзбек тилида қўшиқлар ёзяпман. Масалан, “Не молчи” қўшиғим икки тилда ёзилган. Райҳон билан ҳам дуэт куйладик. Концертлар масаласига келсак, маълум сабабларга кўра Ўзбекистонда концерт беришга лицензия ололмадим. Бир қатор режаларим бор эди, лекин хоҳиш ва имконият бир-бирини рад этяпти. Шунинг учун бор кучни қаерда бўлмасин ижодимни ривожлантиришга қаратяпман. Ўзбекистонни жуда яхши кўраман! Шу сабаб ҳам “Фабрика”дан кейин Россияда муҳим лойиҳаларда иштирок этмай, юртимга қайтдим. Ва ўзбек фильмида суратга тушдим, концерт бердим... Қаршимда иккита танлов бор эди: бири Россияда қолиш ва Ўзбекистанга қайтиб ижод қилиш. Шубҳасиз, юртимга қайтишни лозим топдим!
— Ўзга юртда ҳам мухлислар орттириш, севимли бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Бунинг уддасидан чиққанингиз билан сизни табриклаймиз!
- Раҳмат! Бундай эътироф эшитиш чиндан ёқимли!
— Қайси давлатдаги машҳурлигингиз сиз учун қадрли ва нима учун?
— Ижод, санъат чегара билмайди, у одамларни бир-бирига яқинлаштиради. Ҳар бир мухлис мен учун қадрли. Лекин Ватаним — баридан муҳим!
— Ҳамкасбларингизнинг ижодини кузатиб борасизми?
— Янгиликлардан бохабар бўлиб туришга ҳаракат қиламан. Айниқса, Райҳоннинг ижодига қизиқаман. У менинг яқин дугонам, Райҳон ҳам инсон, ҳам ижодкор сифатида ҳурматга лойиқ! Райҳоннинг ютуқлари доим мени қувонтиради.
— Ўғилларингиз Аржун ва Микаил ҳақида батафсил тўхталмадингиз?
— Катта ўғлим Аржун математик бўлса керак, феноменаль хотираси кучли. Ҳамма нарса ёдида туради. Бир ярим йил аввал АҚШдаги бир театрда бўлгандик. Агар ҳозир Аржундан қайси санада соат нечида борганимиз ва нечанчи қатор ва ўриндиқда ўтирганимизни сўрасангиз, ўйланмай аниқ айтиб беради. Иккала ўғлим ҳам инглиз мактабида ўқишади. Катта ўғлим инглиз тилида бемалол гаплаша олади. Микаил эса,   рақс тушишни, спортни яхши кўради. Боғчада қизларни шу қадар ҳурмат қиладики, қизчалар ҳам уни жуда яхши кўришади(кулади).
— Фарзандларингиз келажагини қандай тасаввур қиласиз?
— Бахтли бўлишларини истайман!
- Суҳбатимиз сўнгида нимадир демоқчисиз, шекилли?
— Албатта! Ҳаммага тинчлик ва кўнгил ҳотиржамлигини тиламоқчиман. Мухлисларимизнинг оилалари бахтга тўла бўлсин!
Алия СУЛАЙМОНОВА суҳбатлашди


Категория: Exclusive Intervyu
Просмотров: 3834 | Комментарии: 3 | Рейтинг: 0| Рейтинг: согдиана
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 3
Zolushki123 Omad sagdina men ham sagdiana ismli shirin qizchaga nyankalik qilyabman karochi omad ijod sari olga
Like | 0
boyvo44abola Sagdianaga omad
Like | 0
nargiss88 Sagdianani qo'wiqlari manga yoqadi. Olg'a
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:34
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное