Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Суд "Ўздунробита"ни банкрот, деб эълон қилишни орқага сурди

Тошкент шаҳар хўжалик суди "Ўздунробита” ХК МЧЖ (МТС Ўзбекистон) кредиторларининг корхонани банкрот деб эълон қилиш ва тугатиш ҳақидаги расмий илтимосини қанотлантирмади.  

Бу ҳақда суддаги манбаага таянган "Новый Век" (Янги аср) газетаси хабар берган. 

Манбаанинг таъкидлашича, суд кузатув жараёнини шу йилнинг 22 апрелига қадар узайтирган. Шундай сўнг, суднинг ушбу алоқа оператори банкротлик ҳолатини кўриб чиқиш учун навбатдаги йиғилиши тайинланади.

 

2012 йилнинг 18 январь куни Тошкент шаҳар хўжалик суди "Ўздунробита" ХК МЧЖнинг молиявий мажбуриятларни қондира олмаслиги юзасидан берган банкротлик тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилган эди. Шу тариқа,  компанияда кузатув ишлари олиб бориш учун вақтинчалик бошқарув тайинланиб, 5 март куни компания кредиторлари йиғилиши ўтказилган ва унда кўпчилик овоз билан судда корхонани банкрот деб эълон қилишни сўрашга келишиб олинган.



Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бир қатор қонун талабларини бажармагани учун "Ўздунробита” ХКнинг фаолиятини тўхтатган ва кейинчалик лицензиясини бутунлай тугатган эди. Ўз суд ҳам ушбу қарорни қўллаб-қувватлагани ҳолда, корхонага молиявий жарима солиниши ҳақида ҳукм чиқарган. 

Manba:darakchi.uz

 



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 2695 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: MTS
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
botir4555 mts qayt ucel bilan bilayn jonga tegdi
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:44
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное