Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Shamollar Mamlakati - soundtreck love (korea)
. Mohim - Oq Ro'molim (OST Meni Kechir)
. Lola - NEGA [soundtreck JODUGAR]
. Vorislar - Some Other Day (serial korea)
. Qirolicha - Soundterck
. Muxabbat va Extiros - Soundtreck (love)
. Qish Sanatasi-Soundtreck
. Zerda - Soundtreck
. Pazanda - Soundtrack
. Muhabbat tantanasi - soundtreck
. Великолепный Век-Soundtreck 3
. Ko'sem - Soundtreck (Turk serial)
. Sevishganlar - soundtreck (serial kareya)
. Saroy Javohiri - Soundtreck
. Qo'rqmas - soundtreck 2
Главная » Файлы » Qiziqarli

Талаба учун сессия қанчага тушади?

Иш фаолиятимиз режасидан келиб чиққан ҳолда олий ўқув юртларида сессия жараёни билан боғлиқ мавзуни ёритмоқчи бўлдик. Таклиф ўртага ташланганда ҳамма ҳамкасбларимиз талабаликнинг сессия билан боғлиқ ҳолатлари юзасидан фикр билдиришди.
 Ҳамкасбимиз Дилфуза Собированинг айтишича, фарзанди таҳсил олаётган Тошкент ахборот технологиялари университети Информацион технологиялар касбий таълими факультетининг рус гуруҳида сабоқ берадиган ўқитувчилар ўз касбига садоқатли. Масалан, мазкур олий ўқув юртида "Информационная технология” фанидан дарс берадиган ўқитувчи мабодо талаба дарсларга келолмай, фанни ўзлаштиролмаса, алоҳида вақт ажратиб у иштирок этолмаган мавзуларни тушунтириб беради. 
 Яна бир ҳамкасбимиз Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетида магистратура босқичида кино санъати йўналишида сабоқ берган устозини садоқатли эканлигини таъкидлади. Айтишича, магистратура босқичида таҳсил олган пайтида ҳам ўқиб, ҳам ишлаган, шунингдек изланишлар билан шуғулланган. Табийки, дарсларга тўлиқ қатнашолмаган. Сессия пайтида эса ўша устознинг фанидан балл тўплашда роса қийналган экан. Ҳар қандай сабабу баҳоналар кор қилмаган. Ўша фандан бажарилиши зарур бўлган топшириқларни бажаргандан кейингина етарлича балл тўплаб, синовдан ўтишга муваффақ бўлган. 
 — Тўғри, ўша пайтда устозимдан роса ранжиганман, — дейди ҳамкасбим. — Аммо кейин унинг касбига бўлган ҳурмати ва садоқатидан фахрланганман. "Сиз аввало кино санъатини ҳурмат қилмадингиз” деган гаплари ҳамон қулоғим остида жаранглайди. Шундан буён талабагимни хотирласам, кино санъатидан сабоқ берган устозимни фахрланиб ёдга оламан. 
Шахсан ўзим ҳам Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетида ана шундай садоқатли устозлардан таълим олганман. Шу боис кўпроқ бизнинг устозларимиз ўз касбига садоқатлилиги тарафдориман. Аммо суҳбатимиз давомида эшитган айрим оғриқли мулоҳазалардан кайфиятимиз хира тортди. Негаки, бир ҳамкасбимиз "бундай домлаларнинг борлиги яхши, аммо улар анқонинг уруғидек камёблашиб бораётгани ачинарли” деди. 
Фикрини изоҳларкан, айни пайтда талабалик гаштини сураётганлар айрим танишлари дуч келган вазиятларга асосланиб, бугунги кунда айрим "устозлар" талабанинг "ҳиммати”га қараб баҳо қўйишини таъкидлади. Яъни, ўша ўқитувчиларнинг "ставка”си белгиланган. Боз устига, "ўрмонга ўт кетса, ҳўлу қуруқ бир ёнади” қабилида иш тутишни анъана қилиб олган айрим устозлар учун дарсда иштирок этган талаба ҳам, иштирок этмагани ҳам белгиланган "ставка” бўйича ҳаракат қилишга мажбур.

 



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 3054 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Талаба, қанчага, тушади?, сессия, учун
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное