Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Merlin-Soundtreck
. Malikam Endi qara - Ask Laftan
. TisMarHan-soundtreck
. Osiyo-Asi [soundtreck]
. Kuz ertagi-soundtreck
. Ishdagi Ishq - Служебный роман
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck
. Osiyo-Asi [+ soundreck]
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck 2
. Vorislar - Soundtreck (serial korea)
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck2
. Zoirbek - Katta Odam (SOUNDTRACK)
. Ishq Jodusi-soundtreck
. Sevgi Iztirobi - Anlatamam
. Sevgi Iztirobi - Silinmi Hatralar
Главная » Файлы » TANLOVLAR

Тошкентда халқаро рақс танлови ўтказилади

Бу йили Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлган IV Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови ўз форматини кенгайтирмоқда.

Анъанавий спорт-бал рақслари, халқларга оид рақслар, street-dance ("кўча” рақси), modern dance (эркин услуб), спорт акробатикаси ва бадиий гимнастика каби йўналишлардан ташқари, роллерлар, скейтерлар, велосипедчилар иштирокида "Street Art кунлари”, мавзуга оида фотокўргазма ҳамда замонавий рақсларнинг Hip-Hop, Hip-Hop Junior (3-12 ёш болалар учун), Break ва Dancehall йўналишлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.

Шунингдек, хорижий раққос ва хореографлардан маҳорат дарслари ташкил этилади. Танловнинг саралаш босқичлари 7-8 ноябрь кунлари "Ўзэкспомарказ”нинг 4-павильонида ўтказилади. 9 ноябрь куни энг яхши чиқишлар намойиш этилиб, танловнинг ғолиблари тақдирланади.


Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови ёш иштирокчиларнинг хореографик маҳоратини ривожлантириш ва уларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилган. Танлов ёш профессионал ва ҳаваскор спортчиларга катта саҳнада ўз маҳоратни намойиш этиш имконини беради. Танлов лауреатлари Гулнора Каримова томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. 


Бу йили танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистондан 30 дан ортиқ рақс жамоалари ариза топширган. Иштирокчиларнинг умумий сони 500 кишидан ошиб кетди. Ҳакамлар қаторидан ўрин олган постановкачи хореограф Татьяна Круглова, Ўзбекистон халқ артисти, балерина Гули Ҳамроева ва бошқа мутахассислар 5 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчиларни баҳолаб боришади. Баҳолашда улар чиқишнинг бадиий ва хореографик жиҳатлари, ижро техникаси ва пластикаси, ҳиссиётлилик, актёрлик маҳорати, мусиқа, хореография ва либослар уйғунлиги кабиларга эътибор қаратишади.


Street Art бўлимининг 100 дан ортиқ раққослари замонавий рақсларнинг Hip-Hop, Hip-Hop Junior (3-12 ёш болалар ўртасида), Break ва Dancehall йўналишлари бўйича ўзаро беллашадилар. Уларнинг маҳорати ёш бўлишига қарамай, анча танилиб улгурган голландиялик раққос ва хореограф Кензо Альварес ва халқаро рақс танловлари иштирокчиси ва ғолиби, қозоғистонлик брейк раққоси Шадр томонидан баҳоланади. Кензо Альварес барча хоҳловчиларнинг 8 ноябрь куни соат 16.00дан 17.30 гача "Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтадиган маҳорат дарсларига чорлайди. Кейин Шадр ҳам ўз маҳорати сирлари билан ўртоқлашади.


Профессионал фотосуратчилар Руслан Рахматов ва Павел Кимнинг "Стрит-арт” деб номланган фотокўргазмаси алоҳида эътирофга лойиқ. Уларнинг замонавий ёшлар рақсига бағишланган минглаб суратларидан энг яхшилари мазкур кўргазма учун саралаб олинган. Суратларда юртимизда ўтказилган рақс танловлари ва лойиҳалардан парчалар, раққослар учун махсус тайёрланган фотосессиялар акс эттирилган.


Роллер, скейтерлар, велосипедчилар ҳам турли йўналишларда ўзаро беллашадилар. Роллерлар: слалом ва агрессив. 

Скейтерлар: фристайл. 
Велосипедчилар: фристайл BMX (Bicycle Moto Extreme). 
Иштирокчиларнинг кўпчилиги Фонд Форум томонидан шу йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширилган экобоғ ҳудудидаги махсус майдончада тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

Танлов асосий бўлим иштирокчиларининг намунали ва танловга киритилган чиқишларидан иборат гала-концерт билан ниҳояланади. Барча бўлимлар иштирокчилари лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова томонидан мукофотлар ва дипломлар билан тақдирланади.

 



Категория: TANLOVLAR
Просмотров: 2959 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
@Kamilla@ Ajoyib tanlov!
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное