Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Tunes Store 25 МИЛЛИАРД ҚЎШИҚ СОТДИ!

ҚИШНИНГ ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ ХАБАРИ!

Америка компанияси Apple тарқатган хабарга кўра,   iTunes Store дан юклаб олинган қўшиқлар сони 25 млрд.га етди!

Дунёдаги энг йирик ва машҳур онлайн-магазиннинг 25 миллиард ўринда юкланган тарона Chase Buch – Monkey Drums (Goksel Vancin Remix) бўлди.

Бу қўшиқни Германиядан Филлип Люпке харид қилди. Энди у iTunes дан совға сифатида 10 минг евролик карта билан тақдирланади. Люпке совғани фақат ушбу магазин харидларига сарфлаши мумкин.

«Фойдаланувчиларимиздан хурсандмиз. Улар туфайли сўнгги 10 йил ичида iTunes дунёнинг биринчи рақамли ритейлерига айланди! iTunes Store дан ҳар дақиқада 15 000 та қўшиқ юклаб олинади. Буни биз ҳатто орзу қилолмаганмиз! Бугунги кунда онлайн-магазинимизда планетанинг исталган нуқтасидаги энг талабгор хонандаларнинг қўшиқларини топиш мумкин»,- дея таъкидлайди Apple  вице-президенти Эдди Кью.

Маълумотларга қараганда, iTunes дан ўзбек хонандалари - Гугуша ва Озодбек Назарбековнинг қўшиқлари Марказий Осиё қўшиқчилари орасида энг кўп харид қилинганлар сафидан жой олган!  

Айни пайтда iTunes каталогида 26 миллион та қўшиқ ўз тингловчиларини кутади!

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2016 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Damir_95_ Exxeee
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:49
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное