Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SOG'LIK

Уйқунинг давомийлигини оширишга 7 та сабаб


Агар кўпроқ ухлай бошласангиз ҳаётингиз қандай ўзгариши мумкин? Экспертлар нега камида 8 соат ухлаш кераклигининг 7 та сабабини келтиради.


-       Бу саломатлигингизни яхшилайди. Тадқиқотлар уйқусизлик юрак-қон томир касалликлари, диабет ва семиришга олиб келишини кўрсатмоқда.


-       Жинсий ҳаётингиз яхшиланади, чунки тўйиб ухламаслик эркаклардаги тестостерон даражасини камайтиради.


 -  Кайфиятингиз кўтарилади, чунки тўйиб ухламаслик одамнинг эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.


 -  Озишингиз мумкин. Одамдаги тўйиш ҳисси учун лептин гормони жавоб беради. Биз тўйиб ухламаганимизда, организмдаги лептин даражаси камаяди, бу эса кўпроқ овқат тановул қилишга олиб келади.


 -  Зеҳнингиз ўткирлашади. Тўйиб ухламаслик одамнинг когнитив функцияларини ва фикрни жамлаш қобилиятини тушириб юборади ҳамда қарорлар қабул қилишини қийинлаштиради.


 -  Хотирангиз яхшиланади. Агар фаромушхотир бўлиб қолганингизни ҳис қилсангиз, бунга тўйиб ухламаслик сабабчи бўлиши мумкин. Олимларнинг сўзларига кўра, тўйиб ухламаслик эслаб қолиш жараёнига тўсқинлик қилади.


 -  Иммунитетингиз мустаҳкамланади. Тадқиқот натижаларига кўра, агар суткасига 7 соат ва ундан кам ухласангиз, респиратор инфекцияларга қаршилик кўрсатиш қобилиятингиз деярли уч бараварга камаяди.



Категория: SOG'LIK
Просмотров: 4088 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Уйқу, сабаб
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
kozim4870 100%
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:05
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное