Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Ўзбек шоу-бизнесида хитлар яратиш бобида супер юлдуз!

Эътибор берсак, Улуғбек Раҳматуллаевнинг сўнгги икки йил ичида куйлаган ҳар бир қўшиғи оммалашмоқда. Қайси тўй, тадбир, кафе-ресторанни олманг, унинг қўшиқлари жаранг сочмайдиган куннинг ўзи йўқ. Рақсбоп тароналарнинг сўзи тез ёдда қолгани учунми, даврани тўлдираётганлар қўшиқ сўзларини такрорлаб-такрорлаб ўйнайди. Улуғбек шоу-бизнесда рейтингини шу қадар мустаҳкамладики, деярли барча рақибларини ортда қолдирди. Таъбир жоиз бўлса, унга бўлган талаб Озодбек Назарбековдан кам эмас. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан суҳбатлашганда ҳам, Раҳматуллаевнинг сермаҳсул ижоди ҳақида ҳам албатта сўз боради. "I love you» қўшиғини кўплаб русийзабон мухлислари илтимосига биноан яқиндагина рус тилида куйлаган хонанда ушбу хит қўшиғини янада машҳур қилди!  Улуғбекнинг лафзи бутунлиги, мардлиги, берган ваъдасининг устидан чиқиши эса унинг шахсига нисбатан ҳам ҳурмат қозонишига сабаб бўлмоқда. Куз ойида мўлжалланган концерт дастурига ҳозирдан тайёргарликни бошлаган санъаткор янги дастури билан кўплаб ҳамкасбларига "жўжани кузда санаш” қандай эканлигини ўргатиб қўяди! Қизиқ, шоу-бизнесда хитлар яратиш бўйича биринчи рақамли юлдузга айланган хонанда навбатда қандай мусиқий туҳфа ҳозирламоқда? Кутамиз. Арзийди!

Жасур



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 4692 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Улуғбек Раҳматуллаев, хит
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:39
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное