Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SPORT YANGILIKLARI

Ўзбекистон-БАА учрашувига чипта нархлари маълум бўлди

Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаш мусобақаси доирасида Бирлашган Араб Амирликлари термасини қабул қилади.

Учрашув Тошкентдаги янги очилган "Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши ҳақида эса аввалги хабарларимизда маълум қилган эдик. 

Аммо чипталарнинг қачон сотувга чиқиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Таҳминларча, чипталар ўйинга бир ҳафта қолганда сотувга чиқарилади. 

Ўйинга кириш учун беш тоифали чипталар жорий қилинган:

1-тоифа  - 20.000 сўм 
2-тоифа - 15.000 сўм 
3-тоифа (балкон) - 15.000 сўм 
CIP чипталари - 30.000 сўм 
VIP ложалар - 150.000 сўм

Шунингдек, Uff.uz сайтининг хабарига кўра, оилавий ёки жамоавий гуруҳлар учун стадионда 6, 8 ва 10 кишилик алоҳида VIP хоналар ҳам мавжуд. 

Ҳашаматли ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий стадионга жамоавий ташриф буюриш истагида бўлганлар 230-93-39 телефон рақами орқали маълумот олишлари мумкин. 



Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 3564 | Рейтинг: 0| Рейтинг: учрашув, БАА, Ўзбекистон, чипта нархлари
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 20:00
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное