Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Қирғизистонлик жарроҳлар ўзбекистонлик эркакни аёлга айлантиришди

Қирғизистонлик жарроҳлар илк бол жинсни ўзгартириш бўйича жарроҳлик амалиётини бажаришди. 25 ёшли ўзбекистонлик эркак Қирғизистон миллий госпиталига келиб, Ўзбекистонга аёл бўлиб қайтди. Шифокорлар эндиликда бемор хақиқий аёл сифатида кун кўришини маълум қилишган. Госпитал мутахассисларининг айтишларича, бундай ҳолатлар жамиятда салбий қабул қилинсада, мутахассислар бундай жарроҳлик амалиётини ўтказишни истовчилар сони кун сайин ортиб бораётганини маълум қилишмоқда. Ҳозирда госпиталь ходимларига жинс ўзгартириш масаласида 10 нафар қирғизистонлик мурожаат қилган, аммо улардан бирортаси бу ишга оҳиригача жазм қила олмаган. 25 ёшли ўзбекистонлик эса ушбу амалиётни қилдириб, янги паспорт ҳам олиб бўлган, энди унинг паспортида жинси деган жойига "эркак” эмас "аёл” деган ёзув қайд этилган. Жарроҳлик амалиёти 2013 йилнинг октябр ойида амалга оширилган, ҳозирда аёл ватанимизда, бизнинг орамизда яшамоқда. Қирғизистонлик шифокорлар унинг исми шарифини сир тутишмоқда. Қирғизистонда бундай тиббий хизматларнинг нархи давлат томонидан белгиланмайди. Европа ва Россиядан буюртма қилинадиган барча дори ва тиббиёт воситалари мижознинг ўзи томонидан сотиб олинади. Шифокорларнинг зиммасида эса фақат беморнинг операция олди ва кейинги ҳолатини кузатиш бўлади. Айтиш жоизки, бу жинс ўзгартириш бўйича Қирғизистонда бажарилган илк жарроҳлик амалиёти бўлди. Шифокорларнинг айтишларича, аёлга айланишни истаган эркаклар сони эркак бўлишни истаган аёлларникидан кўп. Фақат аёлга айланган эркакларда она бўлиш имконияти умуман бўлмайди. Бундай жарроҳлик амалиётларининг нархлари Марказий Осиёда 10 дан 40 минг долларгача ташкил қилади. Ушбу суммага ҳамма тиббий хизматлар ва керакли воситалар киради. Шуни таъкидлаш жоизки, жинсни ўзгартириши барча динларда таъқиқланади. Қирғизистон муфтийлари ҳам бу борада махсус фатво беришган.


Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 9329 | Комментарии: 5 | Рейтинг: 3| Рейтинг: аёл, эркак, Ўзбекистон, жинси
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 5
abbosnet a5oh jazoyini ber sin
Like | 0
abroriy Tovba qildim astahfirulloh. Endi uylaniwda yaxwilab sorab suriwtirmasang nargi mahalladagi bolaga uylanib oliwingxam mumkun
Like | 0
joni92 o'libsankuuu errkak
Like | 0
azifer Korinishidan oxir zamon yaqin shekili
Like | 0
dj_million Bollar extiyot b6lilar biggrin
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:10
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное