Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

“Ўзбекнаво” пахтакорларга 100дан ортиқ концертлар уюштирди


Шу кунларда пахта ҳосилини уюшқоқлик билан, нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш мавсумида иштирок этувчи ҳашарчиларга "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан маданий-маърифий учрашувлар, суҳбатлар, концертлар ташкил этилмоқда.

 Жумладан, 16 сентябрь куни Андижон вилоятининг Улуғнор ва Бўз туманларида жойлашган ҳашарчилар учун Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, 28 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Пахтаобод туманларида жойлашган пахтакорлар учун "Ниҳол” мукофоти совриндори Фарход Қамбаров, хонандалар Дилшод Раҳмонов, Абдулла Убайдуллаев, Фарруҳ Ахмедов, "Сурхон” ва "Шод” гуруҳлари, 29 сентябрь куни Арнасой туманида жойлашган ҳашарчилар учун хонандалар Азиз Ражабий ва Ҳожиакбар Маллабоев, 30 сентябрь куни Андижон вилояти Улуғнор туманида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Иброҳимов, Жиззах вилояти Дўстлик туманида "Ниҳол” мукофоти совриндори Гўзал Жуманиёзова (Дилсўз), Қашқадарё вилояти Китоб туманида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова ва Яккабоғ туманида Рухшона Маҳмудова, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида "Ниҳол” мукофоти совриндори Адҳам Солиев, 1 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида Ўзбекистон халқ артисти Мирзагул Сапаева ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Махсет Утемуратов, Жиззах вилояти Дўстлик туманида "Ниҳол” мукофоти совриндорлари Абдували Ражабов, Исроил Саидумаров, "Уммон” гуруҳи, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида Умид Шаҳобов ва Ўртачирчиқ туманида "Ниҳол” мукофоти совриндори Шаҳризода Аҳмедова (Каниза), хонандалар Ноила Ғаниева, Нилуфар Отабекова, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида Ўзбекистон халқ артисти Мардон Мавлонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Эркин Қайтаров ва Фурқат Мирзаев, 2 октябрь куни Андижон вилоятининг Улуғнор, Бўз, Олтинкўл, Шаҳрихон ва Андижон туманларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Исмияминова, хонандалар Миродил Ҳакимов, Асилбек Неъматов, Ойпопук Эшонхонова, Дилмурод Мусаев, Жиззах вилояти Дўстлик туманида "Шод” гуруҳи, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида "Ниҳол” мукофоти совриндорлари Умида Хўжаева, Ойбек ва Нигора каби таниқли ва ёш эстрада хонандалари иштирокида маданий тадбирлар ўтказилди.

 

Шу кунга қадар 100дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ҳашарчилар истиқомат қилаётган бошқа жойларда таниқли санъаткорлар иштирокида концертлар уюштирилди.

 

Шу билан бирга, куни кеча "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси марказий аппарати ходимлари  Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги "Бухорои шариф” номли фермер хўжалигида бўлиб, 500 кг пахта теришди.

 



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2736 | Рейтинг: 0| Рейтинг: пахтакорлар, концертлар, Ўзбекнаво
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 08:31
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное