Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. Saroy Javohiri-Soundtreck7
. Sevgi Iztirobi - Anlatamam
. Sa Rasta Rastare-soundtreck (Indea)
. Kelin - Soundtreck (Hind serial)
. Muxabbat va Extiros - Soundtreck (love)
. Muhabbat tafti - Rabba Ve
. Zerda - Soundtreck
. Qo'rqmas - soundtreck 2
. Ishdagi Ishq - Моей душе покоя нет
. Великолепный Век-Soundtreck 2
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - piano music soundtreck
. Kara Para Ask - Soundtreck
. Kuz ertagi-soundtreck 2
. Iyun Oqshomi - Yagmur (soundtreck)
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck2
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Эътироф-2013! 23 номинация, 69 номзод!


ЭЪТИРОФ-2013. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан қисқа муддатда ташкил этилган миллий тақдимот маросимига катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Энг қизиғи, ушбу тақдимот жуда кенг қамровли бўлиб, санъат, маданият ва спорт оламида йил давомида фидойи хизмат қилган юртдошларимизни тақдирлашни мақсад қилган. 23 та номинацияда 69 та номзод омма ҳукмига ҳавола этилади. Ғолибларни эса ҳайъат аъзолари аниқлайди (балки, кейинги йилларда омма овози ҳам инобатга олинар).


Шу кунларда "Истиқлол” санъат саройи олдидан кечки пайт ўтсангиз, танимай қоласиз. Махсус чироқлар орқали ёритилган дарахтлар ям-яшил тусга кирган, улар ёрқин безаклардан ёнади!  Маълумотларга қараганда, сарой олдида қизил йўлакча ташкил этилиб, кеча меҳмонлари, номзодлар мухлислар билан учрашади, фотосуратларга тушади. Сарой икки ёнига ўрнатилган йирик экранларда эса махсус видеороликлар тақдим этилиб,  томошабинларда номзодларнинг тақдимот олди дил сўзларидан баҳраманд бўлиш имконияти яратилади.

Айни пайтда тақдимот қизиқарли ўтиши учун режиссёр бор истеъдодини ишга солган. Баҳашам саҳна декорациясидан ҳар бир ижрочининг қўшиқлари учун махсус рақслар – кечанинг ҳар бир детали томошабинларни ҳайратга солиши учун ҳаракат қилинмоқда!

Манбаларимиз айтишича, тақдимот маросими 2,5 соатга мўлжалланган бўлиб, шундан 1,5 соат энг машҳур хонандаларнинг куй-қўшиқлари учун 1 соат мукофотларни топшириш учун ажратилган.  "ЭЪТИРОФ” ҳайкалчаси қуйидаги кўринишга эга: узун устун устида Ватанимиз ҳудуди кўрсатилган Ер шари ва унинг устида кўкка, баландга интилаётган қуш.

Маросимга кириш таклифнома орқали бўлиб, ҳаммаси бепул тарқатилади.

20 сентябр. "Эътироф” 2013 йилда давомида мусиқа, рақс, ТВ, радио, кино, театр, бадиий санъат, спорт соҳаларида муносиб хизмат қилганларни эътироф этади! Муҳими, ҳайъат аъзолари ғолиб деб топганларни халқ ҳам тақдирланишини узоқ кутгани рост бўлсин! Аксинча бўлса, эл оғзи каттароқ очилади...Ҳаммага омад!

 

Жасур ҲАМРОЕВ



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3511 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Эътироф-2013, Ўзбекнаво, Истиқлол
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:17
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное