Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

«Эътироф-2013» тақдимот маросими бўлиб ўтди

20 декабрь куни Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида «Эътироф-2013» тақдимот маросими бўлиб ўтди. ЎзА хабарига кўра, тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилот ва идоралар билан биргаликда маданият, санъат, бадиий ижод, журналистика ва спорт соҳаларида салмоқли ютуқларга эришган энг фаол ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилган.

Хабар беришларича, ғолиблар «Мумтоз қўшиқ, миллий эстрада ва опера санъати», «Миллий ва замонавий рақс ҳамда балет», «Анъанавий ва академик чолғучилик», «Рассомлик ва дизайн», «Кино, театр ва оммавий томошалар», «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Спорт ва жисмоний тарбия» каби йўналишлар бўйича йигирмадан ортиқ номинацияда тақдирланган.

 

Ўтмишга назар: "Она замин юлдузлари”, "Тарона-шоу”,  "МТВА” ,  "Эътироф”....

 

Хеч қайсинисини таққослаш ниятим йўқ, зеро, хар бирини ўз ўрни, йўналиши ва ўз хақиқати мавжуд бўлган. Айниқса, илк маротаба ўша шоу-бизнес ривожланаётган палладаги "Она замин юлдузлари” тақдимоти катта тантана билан ўтарди. Бошқа давлат машхурлари ташрифи билан илк маротаба ўзбек эстрадасида бошлаб берилган ўша тақдирлаш маросими ёдингиздами?

Дастур давомида хеч ким олдиндан эълон қилинмаганлиги боис, Севара Назархоннинг "Улуғимсан Ватаним” қўшиғи мусиқа садолари бошлангач, аввалига хамма жим кузатди, чунки хамма шунчаки қандайдир бир сахна кўриниши, ёки бошқа бир хонанда куйласа керак деб ўйлади шекилли.

  Сахнада Севара пайдо бўлгач эса, ана бирдан хайқириқни кўринг! Одамлар тик холатда бирга куйлашди! Санъат олами хам шу қаторида!

 Зал портлади! Йўқ додлаворди)) Севара кириб кетганидан кейин хам анча вақт халқ бақириб олқишлаб турди!

 

Актрисалардан Раъно Шодиева... Сифат! Кимлардир "Вой Зарина кўп фильмларда чиқдику” дебди. Сон?! Кассабоп реклама ва промога янами урғу? Хаққоний махоратчи? Заринага шахсий адоватим йўқ, очиғи, лекин бу бор хаиққатку. Зарина қаердаю, Раъно қаерда. Раъно Шодиеванинг қанча реклама қилинмагану, аммо давлат фильмлари хорижда хам мукофотланмоқда.

Хуллас Ғолиблар қуйдагилар деб топилди:

Йилнинг энг мохир мумтоз қўшиқчилари  Элмурод Ахмедов ва Фурқат Ашуралиев  

 

Йилнинг энг яхши рассоми  Арт трио рассомлари  (Акмал Нур топширди)  

 

Йилнинг энг яхши дизайнери   Бородина  

 

Йилнинг энг яхши миллий амалий санъат устаси  Ортиқ ака  

 

Йилнинг энг яхши телелойихаси Шухрат Қаюмов билан Тараннум  

 

Йилнинг энг яхши радиолойихаси  Аждодлар заковати учун Шохиста олдилар  

 

Йилнинг энг яхши телерадио ва тадбирлар бошловчиси Саида Давлетовага Галина Мельникова топширди  

 

Энг яхши бадиий асар муаллифи Эшқобил ака  

 

Йилнинг энг яхши опера ижрочиси Самандар Алимов

 

Йилнинг энг яхши театр актёри Мухаммадсоли ака  

 

Йилнинг энг яхши театр актрисаси  Холиқназарова Лиза  

 

Йилнинг энг яхши бастакори Хуршида Назарова  

 

Йилнинг энг яхши театр режиссёри  -   Хайдарали Қосимов  

 

Йилнинг энг яхши киноактёри  -   (номзодлар: Фатхулла Маъсудов, Толиб Мўминов, Мехриддин Рахматов ) -  ( Лола Элтоева топширди) - Толиб Мўминов ғолиб  

 

Йилнинг энг яхши киноактрисаси   -   (нозодлар: Нигора Каримбоева, Раъно Шодиева, Юлдуз Хамидова )  -  (Эркин Комилов топширди) - Раъно Шодиева ғолиба  

 

Йилнинг энг яхши кинорежиссёри   -  (номзодлар: Хилол Насимов, Абдувохид Ғаниев, Ахмаджон Унарбоев)  -  Хилол Насимов ғолиб  

 

2013 йилнинг спорт маликаси  -  Нигина Абдураимова, Нафиса Мўминова, Диёра Келдиёрова  - (Улуғбек Рахматуллаев топширди)  -  Нигина Абдураимова (бувиси қабул қилиб олди)  

 

Йилнинг энг ёш спортчиси  -  (номзодлар: Мухриддин Мирзаёров, Достон Рўзиев, Улуғбек Отамуродов) - (Лола Йўлдошева топширди)  -  Рўзиев Достон  (Дзюдо бўйича Осиё ўйинлари чемпиони)  

 

Йилнинг энг яхши спорт мураббийси  -  (номзодлар: Дилшод Нуралиев, Рафиқ Шаипов, Вячеслав Перетейко)  - (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Махмуд Исмоилов топширди)  -  Вячеслав Перетейко-ғолиб  

 

Йилнинг энг яхши спортчиси   - (номзодлар: Жасурбек Латипов, Руслан Нуриддинов, Элмурод Тасмуродов  -  (Насиба Абдуллаеванинг ўрнига Муножот Йўлчиева чиқиб топширди)  - Руслан Нуриддинов ғолиб (Оғир атлетика бўйича жахон чемпиони)  

 

Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси  -  (номзодлар: Зарина Ахмедова, Шодиёра Омонова, Регина Давлетова  - (Қизлархон Дўстмухеммедова топширди)  - Давлетова Регина -ғолиба 

 

Йилнинг энг фаол эстрада гурухлари  - (номзодлар: ЭлДиДо гурухи, Сурхон гурухи, Уммон гурухи   - (Т. Содиқов топширди)  - ЭлДиДо ғолиб  

 

Йилнинг энг фаол хонандаси  Зиёда





Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 5091 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Севара Назархон, Эътироф-2013
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
bibigul25 йилнинг фаол еркак хонандаси аникландими?
Like | 0
ALI_BEK_UZ Xotlik bor rano shodiyeva emas asal shodiyeva bo'lsa kerak
админХатолик ёўқ. Бу чиндан хам Рано Шодиева.
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:05
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное