Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Женнифер Лопес жаҳон чемпионатида қўшиқ куйлашдан бош тортди

Хонанда Женнифер Лопес футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этмайди. “Афсуски, Женнифер Лопес бу йилги жаҳон чемпионат очилиш маросимига ташриф буюрмайди”, - дейилади хонанданинг вакилларидан бири тарқатган баёнотда. Ушбу қарор сабаблари айтилмаган. 
Лопес жаҳон чемпионати очилиш маросими учун рэпер Питбул ва Клаудия Леитте билан махсус қўшиқ ижро этган эди. Қўшиқ “We are One” ( “Биз биргамиз" ) дея номланган. Ушбу қўшиқ 12 июнь куни Сан-Паулуда Бразилия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ижро этилиши кутилган эди. 

Рэпер Питбул Женнифер Лопес ҳамда Клаудия Леитте билан ЖЧ учун бирга қўшиқ куйлаганидан бахтиёр эканлигини айтди. Аммо, қўшиқ хонандаларни бирлаштирмади.   

Жаҳон чемпионатларига махсус қўшиқлар ижро этилиши 1966 йилдан урфга кирган. Тўрт йил аввал Жанубий Африка республикасида ўтган жаҳон чемпионати учун Шакира томонидан ижро этилган “Waka Waka” қўшиғи хитга айланган эди.  

Бу йилги ЖЧ учун ҳам Шакира “La La La” номли таронани ижро этди. Қўшиқ учун клип суратга олинган. Клипда Шакиранинг севгилиси Пике, уларнинг фарзанди Милан, футбол юлдузлари бўлган Месси, Агуэро, Неймар ва Фабрегаслар суратга тушишган.


Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 5141 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг: футбол, Женнифер Лопес
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
NODIRBEKUZ Awulani etib bo'liwdiku
Like | 0
Yaxyo Qatnashdi yu
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:16
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное