Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Жон Ленноннинг қотили ҳали бери қамоқдан чиқарилмайди
Бундан 34 йил аввал АҚШнинг The Beatles гуруҳи яккахон хонандаси Жон Леннон тўппончадан отилган 5 та ўқ туфайли ярим соат ўтиб, кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этганди.

Қотиллик унинг севимли рафиқаси Йоко Ононинг кўз олдида содир этилган. Қочишни ҳаёлига ҳам келтирмаган қотил эса воқеа жойида қўлга олинганди.
Ленноннинг ўлимидан сўнг бир йил ўтиб, қотил Марк Дэвид Чэпман умрбод қамоқ жазосига хукм қилинган. Қотил Марк Дэвид ўлдириш учун Элизабет Тейлор, Жаклин Кеннеди, Жонни Карсонлар орасидан бирини танлаётган бир вақтида Жон Леннонга яқин бориш унчалик қийин эмас, деган фикр билан унга ўқ узганини тан олган.
Гарчи қотиллик 1980 йили содир этилиб, бу воқеага қарийб 34 йил бўлган бўлсада, куни кеча Нью-йорк жазони қўллаш хизмати айни дамда 59 ёшни қарши олган қотилга шартли равишда муддатидан олдин қамоқдан озод этишлари ҳақидаги илтимосини саккизинчи бор рад этди.
Бу ҳақда www.novayagazeta.ru нашри хабар беради. Бундан ташқари Жон Ленноннинг яқинлари ҳам, омма ҳам бундан қўрқинчли қотилликни содир этган жиноятчини озод этишларига қарши чиқишди. Жазони қўллаш хизматининг фикрига кўра “Чэпман озодликда қонунбузарлик қилмасдан яшай олмайди”.


Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 2647 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: қотил, Жон Леннон, қамоқ
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Pisiycha Odam emasda unaqalar.
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 19:10
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное