Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Artel дўконлари фаолияти тикланди

Тошкентда Artel савдо белгиси остида маиший техника маҳсулотлари тармоқ дўконлари яна ўз фаолиятини бошлади. 


Бу ҳақда "Вести.уз" нашри хабар бермоқда. Хабарингиз бор, мазкур савдо белгиси билан турли маиший техника (телевизор, кондиционер, газ плита, музлатгич, кир ювиш машинаси, мобил телефон ва ҳз.) ишлаб чиқарувчи корхона АКФА компаниясига тегишли бўлиб, бундан бироз аввал ушбу корхонада текширув ишлари олиб борилаётгани муносабати билан дўконлар ёпилганди. 
Бу ҳақда ушбу компания томонидан Гулнора Каримовага ёрдам сўраб йўлланган мактубда ҳам маълум қилинган. Ушбу хатни изоҳлар экан, Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси Васийлик кенгаши раиси Г.Каримова ушбу ишлаб чиқариш корхонаси хорижий фирмаларга рақобатдош махаллий корхона бўлган бўлиши  мумкинлигини айтиб ўтган. 
"Даракчи.uz" фирма билан боғланишга ҳаракат қилди, лекин айни пайтда унинг телефони ишламаяпти. Фирма расмий сайтида ҳам дўконлар билан боғлиқ маълумот чоп этилмаган. Маълумотларга кўра, Тошкентда Artelнинг жами 25 та ва республика бўйлаб яна бир нечта дўконлари бор. Фирма заводи собиқ "Ташсельмаш" худудида жойлашган.

Manba:darakchi.uz



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 2563 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 2| Рейтинг: Artel
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
JaXon_007 Artel andiroiti qan4a so'm yoki $ dami?
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:06
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное