Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Билайн абонентлари байрам кунлари қарзли балансда алоқада қолади


«Билайн-Ўзбекистон» абонентлари ҳисоби Янги йил байрами кунлари 0,50 цент ёки 1,1 минг сўм қарзга киргунигача алоқада қолишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Билайн-Ўзбекистон»нинг тижорат директори Дмитрий Григоревнинг сўзларига кўра, компания байрам кунларида абонентлар учун «алоқада қолиш қанчалар муҳим эканлигини яхши тушунади». «Шундай экан, «Билайн-Ўзбекистон» абонентлари ҳатто манфий балансда ҳам ўз яқинларини табриклашлари ва ўз навбатида табрикларни қабул қила олишлари учун барча имкониятларни яратиб бермоқдамиз», – дейди директор.

Мазкур акция махсус уланишни талаб қилмайди ва компаниянинг ҳар бир абоненти учун автоматик тарзда амал қилади. Акция 2013 йил 29 декабрдан 2014 йил 2 январгача (шу кун ҳам киради) амал қилади. Акцияда «Автокредит» хизмати олдиндан ёқилган Status Gold ва Status Platinum тарифларидан ташқари ҳисоб-китоб қилишнинг олдиндан тўлов тизимидаги барча тариф режалари иштирок этади.

Шунингдек, «Билайн-Ўзбекистон»нинг қўшимча қилишича, 31 декабр куни бутун мамлакат бўйлаб компания офислари 18:00га қадар очиқ бўлади. Компаниянинг оммавий бозордаги савдоси директори Максим Ефремовнинг сўзларига кўра, «Янги йил арафасида офисларнинг ишлашидан ташқари бутун мамлакат бўйлаб кўплаб компания офисларида фоизсиз тўлов терминалларининг суткалик фаолияти таъминланади».

Сариқ рангдаги «Билайн-Ўзбекистон» фоизсиз тўлов терминаллари 1 январда компаниянинг Тошкент, Қарши, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон ва Термиздаги хусусий савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида ишлайди.

Аввалроқ, «Билайн-Ўзбекистон» Янги йил байрамида юзага келадиган носозликлар олдини олишга киришгани ҳақида хабар берилган эди. Ўшанда бу каби тадбирлар «Янги йил байрами куни абонентлар ўз қариндошлари ва яқинларини ўз вақтида табриклай олишлари учун» амалга оширилаётгани маълум қилинган эди. Қайд этиш жоиз, 1 январга ўтар кечаси компаниянинг қуйидаги хизматларидан фойдаланиб бўлмайди:

- 31 декабрнинг 23:00идан 1 январнинг 3:00гача «Менга қўнғироқ қил» ва «Ҳисобимни тўлдир» хизматлари;
- 31 декабрнинг 18:00идан 1 январь 3:00гача «Алоқада бўл» ва «Алоқа бор» хизматлари;
- 31 декабрнинг 22:00идан 1 январнинг 1:00гача *100#, *102#, *103#, *105#, *106# USSD-сўровлари.

 



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 2434 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Билайн-Ўзбекистон, БиЛайн
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 07:13
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное