Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Билайн фоизсиз терминалларини вилоятларда ўрнатишни бошлади


«Билайн-Ўзбекистон» йирик савдо марказларида компания хизматларига фоизсиз тўлов терминалларини ўрнатишда давом этмоқда. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ускуналар ёрдамида абонентлар транзаксия учун воситачилик тўловисиз ҳисобларни тўлдиришлари мумкин.

Сариқ рангдаги, «Тўловдан фоиз олинмайди» ёзувли терминал ёрдамида абонентлик балансини ҳам нақд пул, ҳам банк пластик картаси ёрдамида тўлдириш мумкин, бунда тўлов хизмати учун фоиз ечиб олинмайди.

Хабар беришларича, «Билайн-Ўзбекистон»нинг сариқ терминаллари Тошкентда ҳозирча Қоратош, Сергели ва Юнусободдаги Korzinka.Uz супермаркетларига, шунингдек, Дархондаги Smart дўконига ўрнатилган.

«Билайн-Ўзбекистон»нинг минтақавий ривожлантириш бўйича директори Ғулом Ортиқовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қарши, Наманган ва Фарғонада савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида ҳам шундай терминаллар ишлай бошлаган, яқин кунларда эса Андижон, Жиззах, Қўқон, Самарқанд ва Термиз абонентларида ҳам фоизсиз тўлаш имконияти пайдо бўлади.

Қайд этиш жоиз, uzcard онлайн пластик картаси эгалари мобил алоқа ва бошқа хизматлар учун Click тизими орқали ҳам фоизсиз пул тўлашлари мумкин.

 Manba:Kun.uz



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 2600 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Билайн-Ўзбекистон, БиЛайн
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
ulugbek-m Тожикистонда терминаллар урнатилганига 5йилдан ошди
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:39
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное