Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Jasur Umirovning konserti muvaffaqiyatli o‘tdi

Пойтахтимиздаги "Истиқлол" санъат саройида Жасур Умировнинг 3 кунлик яккахон концерт дастури мухлислари учун ҳақиқий байрамга айланди. 
12-июнь куни старт олган концерт дастури ҳар бир мухлисга чинакамига яхши кайфият улаша олди. Замонавий йўналишда тайёрланган декорация ортиқча деталларсиз бўлиб, экранлар орқали мутаносиб жойлаштирилган.
Жасур Умиров саҳнага чиқиб келганида мухлисларнинг олқишлари тинмади. Жасур Умировнинг саҳна либослари ҳам юқори дид билан танланганини кўпчилик эътироф этди.
Деярли ҳар бир чиқиш учун махсус рақс саҳналаштирилгани ҳам аҳамиятлидир. Баъзи чиқишларда Жасур Умировнинг ўзи ҳам раққослар билан бирга рақсга тушди.
Концерт уч бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим Жасур Умировга хос ўзгача йўналишда тақдим этилди. Иккинчи бўлим таъсирчан саҳналарга ва қўшиқларга бойлиги билан ажралиб турди.
Жасур Умиров деярли ҳар бир таронани куйлашдан аввал қўшиқ мавзуси ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Айниқса, ота-она меҳридан бебаҳра қолган болалар ҳақидаги қўшиғи кўпчиликнинг кўзларини намлантирди.
Дастурда сўз устаси Ботир Имомхўжаев ҳам қатнашди. У ўзининг хазиллари билан келган меҳмонлар кайфиятини янада кўтаришга ҳаракат қилди ва бунинг уддасидан чиқа олди.
Концерт дастурида Жасур Умировнинг мухлислари севимли хонандаларига миннатдорчилик билдириш сифатида гулдасталар ҳадя этишди.
Келган меҳмонлар орасида нафақат ёшлар, балки асосоан ўрта ёшлилар ва катта ёшдаги мухлислар кўп бўлганлигини айтиш зарур. Кўпчилик мухлислар рақсга ҳам тушишди. Айниқса, "Хоразм лазги"си таронаси янграган вақтида олқишлар тинмади.
Барчага машҳур "Жумагул" қўшиғининг илк ноталари янграши биланоқ мухлислар Жасур Умиров билан биргаликда куйлашди. 
3 кун мобайнида юқори кайфиятда ва омадли тарзда ўтган концерт дастури билан Жасур Умировни табриклаймиз ва мухлислари сони янада кўпайишига тилакдошмиз! 


Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 6673 | Комментарии: 10 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Jasur Umirov
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 10
89680323246 jasur umirovni konsertlari zor utdi uning awwadiy muxlisiman ularga omad tilayman
Like | 0
MadinkaJoxa Jasur Umirovga katta omadlarlar tilab qolaman
Kansert haqiqatda z6r b6ldi gap y6q
Like | 0
tayabegim JASURGA GAP YO'Q TO'Y HAQIDA O'YLASA BOLARDI
Like | 0
Zavqi9594 (ok)
Like | 0
Chubot79 Жасур У га омад
Like | 0
muzaffar7777 music
nt
:ok
Like | 0
muzaffar7777 Nega yozganlarim ko'rinmayapdi
Like | 0
muzaffar7777 Xorazm lazgisiga yetadigani yo'q
Like | 0
muzaffar7777 JAsur Umirovga omad tilimiz fan clubdan Muzaffar
Like | 0
Lalibonu Xurmatli admin ilimos g'iybatxonade
"q aroqchi"ni ogohlantib qöyin ja özidan ketib qovotti tiliga erk berib.
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:52
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное