Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Хонанда Жасур Умиров ҳам лицензиясидан айрилди

Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекнаво" бирлашмаси қўшиқлари мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро маҳорати  дталаб аражасида эмаслиги, асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга етарли эътибор қаратмаётганлиги сабабли айрим хонандаларнинг лицензияларини бекор қилган, яна бир нечатасига қаттиқ огоҳлантириш берган эди. 


Демак, шу йилнинг 18 июнида эълон қилинган хабарга кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, "Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугатилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Алишер Турдиев, Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, "Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва хонанда Фарҳод Саидовлар эса қаттиқ огоҳлантирилган ҳамда уларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун 1 июлга қадар муддат берилди. 

Бироқ, кейинчалик "Ўзбекнаво" сайтидаги ушбу ахборотномага ўзгартириш киритилди. Унга кўра, лицензияси бекор қилинган қўшиқчилар сафига хонанда Жасур Умиров ҳам қўшилган. 

Эътироф этиш жоиз, хонандаларга қўлланилган ушбу чора сайтимиз ўқувчиларининг аксарияти томонидан қўллаб-қувватланган. Лекин огоҳлантирилганлар орасида Алишер Турдиев (Файз)нинг борлиги кишини бироз ҳайрон қолдиради. Алишер Файз ўтган йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган эди. Санъаткор қўшиқ мухлисларига ўзининг қатор миллий эстрада йўналишида ижро этилган ижодларини ва мунтазам равишда концерт дастурларини тақдим этиб келмоқда. Лекин масаланинг асл моҳияти "Ўзбекнаво"га аёнроқ, нима бўлганда ҳам хонандаларнинг бундан тўғри хулоса чиқаришларига умид билдириб қоламиз. 

Manba:darakchi.uz



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 8196 | Комментарии: 5 | Рейтинг: 0| Рейтинг: ЖАСУР УМИРОВ
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 5
dona9698 сава biggrin
Like | 0
Lazizchik пишет: | 29.06.2013 | 10:20 ( E-mail ) #4 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует Alisher Fayz, Jasur Umirovni litsensiyasiga tekkandan kura ummonning litsensiyasini bekor qil.
Like | 0
маугли пишет: | 25.06.2013 | 13:59 #3 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует узбекнаво. Билмадим. кимга кандай
Like | 0
LILIYAUZB хар доим бир хил йуналишда бувурмидию хамма нарса тог бир текис тепаликмаску.
Like | 0
joldasbaev Yaxwi bolip ti
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:50
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное