Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Qiziqarli

Марказий банк хорижий валютани сотиш тартибини тушунтирди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сайтида 2013 йилнинг 1 февралидан жисмоний шахсларга чет эл валютасини банк тўлов карточкаларидан фойдаланган ҳолда сотишнинг такомиллаштирилган тартибида нималар назарда тутилгани ҳақида тушунтириш берилди.

Унга кўра, янги тизимнинг жорий қилиниши билан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари учун чет эл валютасидаги маблағларни уларнинг депозит ҳисобварақларига кирим қилиш ҳамда ушбу ҳисобварақлардан банк мижозининг биринчи талаби билан чет эл валютасидаги маблағларни тўсиқларсиз ечиб бериш ва уларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ мижозлар ўз хоҳишларига қараб фойдаланиши бўйича амалдаги тартиб сақланиб қолди.

Шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни ва авиачипталарни тижорат банкларида очилган ҳисобварақларидан банк тўлов карточкаларидан фойдаланган ҳолда чет эл валютасида сотиб олиш тизими ўз кучини сақлаб қолди. 


Manba: darakchi.uz



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 3191 | Рейтинг: 1| Рейтинг: UzOnline, Uztelecom
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 05:04
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное