Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

ҲОЛЛИВУДНИНГ МАШҲУР КЛИПМЕЙКЕРИ МЕГАХИТГА КЛИП СУРАТГА ОЛДИ!

Гугуша ҳайратга солишни яхши билади. Балки, ҳамиша оригиналикка интилгани учундир!? Бу ижодкорнинг шахсига чизгилар бериш учун қай биридан бошлашни билмайсиз. Унинг чексиз хайриясими, ижтимоий ҳаётнинг ижобий ўзгаришларига дахлдорлиги, санъат ва маданият ривожига қўшаётган ҳиссасими ё ўзбек либослари модасига асос солиб, уни дунёга олиб чиққани... Хуллас, бундай кенгқиррали инсонлар ҳар доим ҳам, ҳамма жойда ҳам туғилавермайди. Том маънода, у қилаётган ишлар ва амалдаги сайъ-ҳаракатлари ҳаётни, одамларни ўзгартира оляпти. Бу эса замон билан ёнма-ён бораётган янги ҳаёт, янги нафас демак!

У куйлашни хуш кўради. Куйлаганда ҳам ўз йўналишига содиқ қолиб, ҳеч кимга ўхшамайди!  Хабарингиз бор, яқинда дунё мусиқасига инглиз тилида альбом туҳфа этди. Ўзбек ижодкорининг қисқа фурсат ичида АҚШ, Европа, Осиёни забт этиши, турли тилда сўзловчи минглаб тингловчиларини топиши фахр ҳиссини уйғотади. Таъбир жоиз бўлса, "Round Run” орқали Гугуша инглиз тилида қандай куйлаш кераклигини, ҳеч кимдан кам бўлмаган миллат ҳеч кимдан кам бўлмаслигини исбот этиб қўйди! Ғарб матбуоти эса у ҳақда тинмай нималарнидир ўйлаб ёзгани ёзган. Бироқ, унутишган шекилли, ҳаётда Ҳақ берганини халқ ололмайди деган доно нақл ҳам бор!

Гугуша навбатда яна бир янги шов-шувни ҳозирлади. Бу янгилик дунёни лол қолдириши мумкин. Биргина АҚШнинг ўзида 100дан ортиқ клубларда бош рақсбоп таронага айланган, кўплаб мусиқий чартларда юқори ўринни эгаллаган, юртимиз ёшлари орасида мегахитга айланган "Round Run”ни энди томоша ҳам қиламиз. Июлнинг қоқ ўртасида Бухорода оммабоп таронага клип суратга олинди. Энг қизиғи, клипмейкерлар Ҳолливуддан.  

Ғарб мусиқасининг йирик юлдузлари Godsmack, Sammy Hagar ва Red Hot Chilli Peppersларнинг қўшиқларига видеоклиплар яратган америкалик режиссёр Ави Коуэн ҳамда иккинчи режиссёр, АҚШнинг энг яхши хип-хоп юлдузлари билан ҳамкорлик қилувчи Жон Коломбо биргаликда "Round Run”нинг клипи устида тер тўкмоқда! Бухоро манзараларига бойитилажак клип дунё видео оламида янги сенсация бўлади. Суратга олиш жараёнлари ва юртимиз таассуротлари билан Коломбо шундай ўртоқлашади: "Ўзбекистон – ажойиб мамлакат. Бундай меҳмондўст ва бағрикенг халқни ҳеч қаерда учратмайсан. Ҳар бир одам учрашган заҳотингиз уйига, меҳмонга таклиф этишга тайёр. Гўё неча йиллик яқин қадрдонлардек! Бу ҳайратланарли даражада ёқимли. Ишимиз муваффақиятли ўтди. Гугушанинг мухлислари унинг янги клипини мириқиб томоша қилишади деб умид қиламиз!”

Эслатиб ўтамиз, Гугуша янги альбомининг халқаро тақдимоти шу йилнинг июнида АҚШда бўлиб ўтди. Дунёнинг турли нуқталаридаги мусиқа ихлосмандлари iTunes, Amazon, Google Player каби интернетдаги манбалар орқали ҳам альбомдан баҳраманд бўлишди. 12 та муаллифлик тароналардан иборат юқори сифатдаги тўпламни Тошкент шаҳрида 12.500 сўмга харид қилиш мумкин. Бу чўнтакбоп нарх эса юртдошларимиз учун шахсан Гугушанинг талаби билан яратилган яна бир имконият.

Маълумотларга қараганда, шов-шувли клип август ойида Ер шарида ўз томошабинларини хушнуд этади! Илҳақ кутамиз! Арзийди. Ахир, бу GooGoosha!  Бу «Round Run»!

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2421 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Tarona.net
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
аватар отсутствует Hammasi bekor, wun4aki özini köz köz qiliw holos, gunohlar javoni
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 04:25
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное