Ummon Guruhi - Humorim ... Ummon Guruhi - Humorim ...
Farrux Xamrayevdan Mask... Farrux Xamrayevdan Mask...
Sardor Rahimxon ft. Jon... Sardor Rahimxon ft. Jon...
Oybek va Nigora - Yalin... Oybek va Nigora - Yalin...
Farhod va Shirin - Guli... Farhod va Shirin - Guli...
Bunyodbek Saidov - Sara... Bunyodbek Saidov - Sara...


Меню
Поиск
Реклама
Фотоалбом
Sardor Rahimxon
Sardor Rahimxon
Сундтреки
. Kara Para Ask - Soundtreck
. Hayot Sinovlari - Gulim
. Qo'rqmas - soundtreck
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - Soundtreck
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Hello-Goodbye
. Sevishganlar - soundtreck (OST serial kareya)
. Qish Sanatasi - Soundtreck
. Muxabbat va Extiros - Soundtreck (love)
. Efir Sirlari - Soundtrack 3
. Ayol Qalbi - True Love
. Ko'ngil bog'i-soundtreck [feat Girl]
. Vorislar - Soundtreck (serial korea)
. Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - piano music soundtreck
. Qirolicha - Stakan Version
. Vorislar - Some Other Day (serial korea)
Главная » Файлы » Exclusive Intervyu

Shahzoda Matchonova: “Xatolarimni tan olishdan qo‘rqmayman!”

Кинони катта денгизга қиёслайман. Бу денгизда бутун умр маза қилиб сузиш ва аксинча, чўкиб изсиз кетиш ҳам мумкин. Қорақалпоқ элининг яна бир истеъдодли санъаткори, актриса Шаҳзода МАТЧоНОВА ҳам асли бошқа соҳада таълим олган бўлса-да, санъатга меҳрини берди ва бу соҳада озми-кўпми мавқега эришди. Ижобий ва салбий ролларни маромига етказиб ижро этиш орқали кинода ўз мухлисини топа олди. Фаолияти давомида “юлдузлик чўққиси”, танқидлар ҳамда икки йилик танаффус даврини бошидан ўтказгач, у аслида санъат учун туғилганига амин бўлди. Биз бугун у билан суҳбатлашар эканмиз, унинг ички дунёси ташқисидан-да гўзалроқ эканига амин бўлдик...

— Сизни яна кўриб турганимиздан хурсандмиз.

— Таклиф учун ташаккур.
— Танаффусдан кейин ижодингизни омадли бошлаб олганингизга гувоҳ бўлдик. Ҳатто 2014 йилнинг энг яхши актрисаси номзодлари орасида ҳам сизни кўрдик.
— Аслида, мени бу номга лойиқ актрисалар қаторига қўшишганидан хурсандман. Аввалги йилларга нисбатан камроқ ижод қилган бўлсам-да, эътиборсиз қолдиришмагани менга янада катта масъулият юклайди. 2015 йилда менга ишонган ва ижодимга ҳурмат билан қараганларнинг ишончини оқлашга чин дилдан ҳаракат қиламан. 2014 йилнинг энг яхши актрисаси номига Асал лойиқ топилганидан жуда хурсанд бўлдим.
— Айни кунларда қандай ижодий ишлар билан бандсиз?
— Шу ойнинг сўнгги кунларида Алишер Узоқов режиссёрлигида суратга олинган “Кузда гуллаган дарахт” фильми премьераси бўлиб ўтади. Унда Алишер Узоқов, Раъно Шодиева билан ҳамкорликда роль ижро этганмиз.

— Актриса Раъно Шодиева билан бу биринчи ҳамкорлигингиз эмас. Шу ўринда “Сароб” фильмидаги ролингиз ҳақида гаплашсак. Тан олиш керакки, илк ўйнаган салбий ролингиз ишонарли чиққан...
 
— (Жилмайиб) Томошабинни ишонтира олганимдан хурсандман. Аслида бу ролга узоқ вақт тайёргарлик кўрганман. Ўзбек ва хорижлик ҳамкасбларимнинг ролларини кузатиб, улардан нимадир ўрганишга ҳаракат қилардим. Ишонсангиз, фильм­даги қаҳрамоним ичкилик ичиб, ўзини ўлимга маҳкум қиладиган саҳнасини бир дублда суратга олганмиз. Балки бунга характеримга жуда зид бўлган аёл образига шу қадар киришиб кетганим сабаб бўлгандир. Тасвирга олиш ишларида юракдан, маза қилиб ишлаганман. “Сароб” репертуаримдаги энг севимли фильм­ла­рим­дан бири.
— Айни кунларда режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг янги “Новда” фильмида суратга тушдингиз. Ижтимоий тармоққа жойлаштирган суратларингизнинг бирида қолдирган изоҳларин­гиз­да бу ҳамкорлик сиз учун жуда муҳимлигини айтгансиз…
— Аслида ҳам ижодим давомида кутган ва содир бўлган ёқимли воқеалардан бири бу Зулфиқор Мусоқовнинг фильмида суратга тушганим бўлди. Аслида кинога кириб келишимга қайсидир маънода шу режиссёр сабабчи, деб биламан. Айнан Зулфиқор Мусоқов кўп йиллар илгари мени синаш учун кастингга таклиф қилган эди. Етти йил деганда кутган ҳамкорли­гим амалга ошди. Илк бор лирик комедия жанрида ўзимни “Новда” фильмида синаб кўрдим. Сценарийни биринчи марта ўқиганимда “Бу қўлимдан келадими” деган саволни ўзимга-ўзим кўп бора бердим. Аммо Зулфи­қор Мусоқов актёр билан ишлашни яхши биладиган режиссёр, у бизга катта ёрдам берди.
— Айни кунларда режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг янги “Новда” фильмида суратга тушдингиз. Ижтимоий тармоққа жойлаштирган суратларингизнинг бирида қолдирган изоҳларин­гиз­да бу ҳамкорлик сиз учун жуда муҳимлигини айтгансиз…

— Аслида ҳам ижодим давомида кутган ва содир бўлган ёқимли воқеалардан бири бу Зулфиқор Мусоқовнинг фильмида суратга тушганим бўлди. Аслида кинога кириб келишимга қайсидир маънода шу режиссёр сабабчи, деб биламан. Айнан Зулфиқор Мусоқов кўп йиллар илгари мени синаш учун кастингга таклиф қилган эди. Етти йил деганда кутган ҳамкорли­гим амалга ошди. Илк бор лирик комедия жанрида ўзимни “Новда” фильмида синаб кўрдим. Сценарийни биринчи марта ўқиганимда “Бу қўлимдан келадими” деган саволни ўзимга-ўзим кўп бора бердим. Аммо Зулфи­қор Мусоқов актёр билан ишлашни яхши биладиган режиссёр, у бизга катта ёрдам берди.
— У ердаги сиз учун энг қадрли нарсалар билан таништира оласизми?
— Албатта! Савицский музейини шак-шубҳасиз бутун дунё яхши танийди, дея оламан. Буни музейга ташриф буюрадиган сайёҳлар сонидан ҳам билиш қийин эмас. Орол денгизи менга жуда қадрли бўлиши билан биргаликда юрагимнинг оғриқли нуқтаси. Денгизнинг қуриши нафақат мен учун, балки бутун сайёрамиз учун аянчли ҳолат. Бундан ташқари, Қорақалпоғистоннинг жуда бой маданий тарихи бор... 
— Кўп китоб ўқи­шин­гиз­дан хабаримиз бор. Айнан қайси жанр сизни кўпроқ қизиқтиради?

— Адабиёт, китобга бўлган меҳрим ҳаётимда алоҳида ўринга эга. Ҳар қандай ҳолат ва кайфиятимдан қатъи назар китоб ўқийман. Айнан мана шу нарса мени тушкунликдан қутқаради. Алоҳида бир жанрни таъкидлашим қийин. Мен адабиёт дунёсининг шайдосиман. Унинг ҳар бир йўналиши мен учун қадрли ва қизиқарлидир. Ички ҳолатимдан келиб чиқиб замонавий, классик адабиётларни мутолаа қилавераман. Бугунги кунда эса Анна Франкнинг “Мактуб­лардаги кундалик” номли китобини катта қизиқиш билан ўқияпман. Ёзувчи ўз китобида иккинчи жаҳон уруши пайтида ертўлада оиласи билан қандай жон сақлаганини батафсил ёзган.
— Китобдан ўр­ган­­­ган ҳаётий ҳақи­қатларингиз борми?
— Ҳар бир китобдан заррача бўлса-да ҳаёт сабоқларига эга бўламан. Аслида биз ҳаётда фожиа, деб қараган нарсалар арзимас, эътиборсиз экан. Севиш, қадрлаш, бир-бирини тушуниб яшаш каби хислатлар дунёни сақлаб турганини китобдан ўргандим.

— Китобдаги қайси қаҳрамон сиз учун идеал бўла олади?

— Китобларда ҳам бутунлай идеал қаҳрамон йўқ. Ҳамманинг яхши ва ёмон томонлари бўлади. Аммо китоблардаги яхшиликни ўзига сингдирган қаҳрамонлардан ўзим учун маълум бир хулоса чиқариб яшашга ҳаракат қиламан.

— Ҳақиқатни тан олиш сиз учун қийинми?

— Ҳақиқат ҳар доим ҳам бутунлай ҳақиқатлигича қолиши қийин. Нимадир мен учун чин ҳақиқат бўлса, бошқаларга бу аксинча. Мен ҳақиқатпарварман. Агар бирор-бир вазиятда мен адашаётган бўлсам, буни тан олишдан қўрқмайман. Кечирим сўраш ҳам менга малол эмас. Менимча, инсон шундай шакл­ланиши керак.
— Қайси одатингиздан воз кечган бўлардингиз...

— Биласизми, қалбим жуда нозик. Баъзан арзимаган нарсани ҳам юрагимга яқин олиб, ўзимни қийнаб қўяман. Шу билан биргаликда дангасалигим ҳам бор. Уйқуни яхши кўраман. Агар шу салбий одатларимни йўқота олсам, ўзимга фойда қилган бўлардим.

— Йигирма, ўт­тиз­ йилдан сўнг ўзин­гиз­ни санъат­да кўра оласизми?

— Албатта (кулади). Яхши ният — ярим давлат.

— Вақт ўтиб сизга талаб камайишидан қўрқмайсизми?

— Менга бўлган талабнинг камайиши муҳим эмас десам, биринчи ўринда ўзимни алдаган бўламан. Ҳар бир ижодкор каби мен учун ҳам доимо ижод оламида бўлиш, таклифлар қуршовида қолиш муҳим.

 
МУЗАЙЯНА суҳбатлашди
Manba:darakchi.uz


Категория: Exclusive Intervyu
Просмотров: 4657 | Комментарии: 4 | Голосов:: 0| Теги:: Shahzoda Matchonova
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 4
maftunaaa пишет: | 20.06.2015 | 14:40 #4 Спам
maftuna_1504 Shaxzoda matchonova uynaga kinolani sevaman OMAD
Like | 0
maftunaaa пишет: | 20.06.2015 | 14:39 #3 Спам
maftuna_1504 Juda ajoyib aktrisa
Like | 0
Nurikjan пишет: | 18.03.2015 | 23:50 #2 Спам
Nurik(96) Ajoyib aktirisa menga yoqadi
Like | 0
SABINAaa пишет: | 18.03.2015 | 23:26 #1 Спам
sabinAA yaxshi
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 21:32
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Реклама
Новинка у нас
. Benom Guruhi - Yor Shode Bosh  
. Munisa Rizayeva - Bor Yoki Yo'q (Solo Version)  
. Shoxruz (Abadiya) - Bevafo Bevafo  
. Alisher Zokirov - Musofir Ayollar  
. Daler - Qanaqasi  
. Jasur Umirov - Avaz  
. Ortiq Sultonov - Bizning Futbolchilar  
. Ozodbek Nazarbekov - Ағаға сағыныш  
. Ruhshona - Yurakkinam  
. Sevara Nazarxon - Izhori Ishq  
. Ulug'bek Halikov - O'rtamizda (Cover Yalla)  
. Tohir Usmonov - Dildorim  
. Izzat Ibragimov (Xo'ja) - Sevgi (New Version)  
. Ilhom Farmonov - Gulbadan  
. Shahzoda - Begim  
. Farrux Xamrayev - Chang  
. Farhod va Shirin - Guliman  
. DJ Piligrim - Unutmasang Bas  
. Oybek va Nigora - Yalintirma  
. Rayhon - Hamma Jam  .

Мини-Чат
Tarona.net

Сайтимиз янгиликларидан доимий хабардор бўлиб туриш хизмати by Email


                   
Самое Популярное
. Ummon o'grimi Yoki BENOM... [Exclusive Intervyu]
. Ummon guruhi - Dengiz
. Ummon - Sensiz
. Shahzoda - Shunchaki
. Ummon - Alvido
. Ummon - Sen Kechir
. Ummon - Ana Endi Yeg'la
. Ummon - Eslab Qol
. Ummon - Ming Afsus
. Ummon - Tola