Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Shahzodaning konserti uchun soxta taklifnomalar sotilmoqda (mi?)

Шахзоданинг концерт таклифномалари сохталаштириб турли ташкилотларга сотиб кетилаётгани маълум бўлди. Хусусан бизга мурожаат қилган бир банк ходими суратда кўриб турган таклифномаларни уларга бир номаълум шахс сотиб кетганини айтди.


Қизиғи таклифномада "Ўзбекнаво" ва "Тўланди" ёзувлари мухри мавжуд. Вахоланки таклифномалар аслида оддий сотувдаги  чипталардан фарқли сотилмайди, уларни концерт ташкилотчилари ва хонанданинг ўзи лозим топганларга хадя қилади ва уларга "тўланди"мухри туширилмайди. Шунингдек "Ўзбекнаво"нинг хам бундай мухри йўқлиги хамда уларнинг чипта ёки таклифнома сотишга боғлиқлик тарафи йўқлигини улар расман айтишмоқда. Адашмасам "Тарона" билан боғлиқ хонандалар таклифномалари ортига "Тарона-концерт" ва кассанинг мухри тушириларди. 
Воқеалар ривожи кутилмаганда қўйидагича давомланди: банк ходими у таклифнома сотган одамни телефон (***-72-42) рақамини билиши, бироқ у телефонини ўчирмагани  ва лекин қўнғироққа хам жавоб бермагани учун боғлана олмаган. Телеграмда хам бемалол ўтирган у фирибгарни кутилмаганда ўзини махалласида тутиб олган. У шу пайт махалладаги дўкондагиларга хам сохта таклифномаларни сотишга уринаётган бўлган экан. Айни дамда сохта таклифномаларга берилган  пулларни банк ходими қайтариб олишга муваффақ бўлган.
Узр сўраган  сохта таклифнома тарқатган одам негадир ўзини Жахонгир Отажоновни "родной укасиман" деган.    

oka puli qaytvoldim  
ishonasmi maxalamda tutvoldim  
ushata magazinchilaga bilet bor dib yurganakan  
Жахонгир Отажоновни кими буламан деганди? 
 ukasiman dudi  radnoy 
etishga uspet qimadim  okaaa uzirlab qoldi

Агарда сиз шу ёки шундай каби холатларга тушсангиз ва ёки мухим (қизиқ) хабарни кенг оммага етказишни истасангиз телеграмдаги +99894 695-21-21 рақамига ёзишингиз ёхуд  шу рақамга қўнғироқ қилиб хабар беришингиз сўралади. 


Manba:sayyod.com
Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3844 | Рейтинг: 0| Рейтинг: konsert, bilet, Shahzoda, soxta taklifnoma
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:53
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное