Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

“Twitter” ўз тарихидаги энг йирик харидни амалга оширди

"Twitter” микроблоглари тармоғи мобил платформалар учун реклама яратиш билан шуғуланувчи "MoPub” компаниясини сотиб олгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда "Financial Times” хабар беради.

Битим қиймати эълон қилингани йўқ, бироқ нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, у 300-400 миллион доллар атрофида. Мазкур битим "Twitter”нинг 2014 йил бошида биржага чиқиш арафасида реклама даромадларини оширишга бўлган уринишларини акс эттиради.

Айтиш жоизки, "MoPub” кўплаб реклама сайтларини бирлаштирган бўлиб, реклама берувчиларга реал вақт режимида фойдаланувчиларнинг муайян тоифасига эътибор қаратиш имконини беради. Битимдан кейин "MoPub” компанияси "Twitter” билан чекланиб қолмасдан, бошқа компанияларга ҳам хизмат кўрсатишда давом этади.

Қайд этиб ўтамиз, 2013 йилда "Twitter”нинг мобил рекламадан тушадиган фойдаси 300 миллион доллардан ошади, яъни бу компаниянинг рекламадан тушадиган фойдасининг ярмидан кўпини ташкил этади.

 



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 2521 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Twitter
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 06:01
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное