Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Хакерлар ижтимоий тармоқлардан 2 млн.та паролни ўғирлади


Хакерлар ҳужуми натижасида Facebook, Twitter, "Одноклассники" ижтимоий тармоқларидан фойдаланувчиларнинг 2 млн.та пароли ўғирланган. 

Бу ҳақда IT-хавфсизлик соҳасига ихтисослашган "Trustwave” компанияси маълум қилади. Компания тақдим этган маълумотларга кўра, ушбу воқеа бутун дунё фойдаланувчиларига дахлдор бўлган. Мутахассислар тармоқда Нидерландияда
рўйхатга олинган IP-манзилдан тўлдириб турилган ва пароллар ёзилган "Пони” маълумотлар базасини аниқлади. 

Хусусан, Facebook фойдаланувчиларининг 318 мингта, Gmail фойдаланувчиларининг 70 мингта,  Twitter фойдаланувчиларининг 22 мингта, "Одноклассники" фойдаланувчиларининг 9 мингта пароли хакерларнинг қўлига тушган. 

"Trustwave” вакили  Жон Миллернинг сўзларига кўра, хакерлар олинган маълумотлардан фойдаланганини исботловчи далиллар йўқ. "Улар шундай қилган бўлиши ҳам мумкин", - дейди у.



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 3864 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Twitter, facebook, одноклассники
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:52
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное