Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SAYTLAR YANGILIGI

"Одноклассники"га Ўзбекистондан кунда 1,5 млн. киши киради

Мазкур ижтимоий тармоқ Ўзбекистонда асосан эркаклар орасида машҳур.

 Ҳар куни Россиянинг "Одноклассники" ижтимоий тармоғига Ўзбекистондан 1,5 млн. фойдаланувчи ташриф буюради. Тармоқ вакили Ольга Андренинг маълум қилишича қарийб 7 млн. ўзбекистонлик ушбу сайтда рўйхатдан ўтган ва ҳар ойда ушбу аудиториянинг 92% сайтнинг мобиль версиясидан фойдаланади, деб ёзади ICTNEWS.

 Рўйхатдан ўтганлар орасида эркаклар ва аёллар сони деярли бир хил, бироқ Ўзбекистонда ушбу тармоқдан асосан йигитлар фойдаланадилар. 

Статистик маълумотларга кўра, ҳар куни ўзбекистонлик фойдаланувчилар «Одноклассник»да тахминан 10,5 млн. хабар жўнатади, 450 мингта изоҳ қолдиради, 120 мингта сурат юклдайди, қарийб 800 мингта «класс» босади, 1,5 млн. та баҳо қўяди ва 130 минг атрофида янги "статус" ёзади.


Бундан ташқари, ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари тармоқ ичида ҳар куни 120 мингдан зиёд қўшиқ тинглайди, 300 минг марта видео кўради ва 15 мингта совға юборади. 

 Manba:darakchi.uz



Категория: SAYTLAR YANGILIGI
Просмотров: 4276 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: одноклассники
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
riko_0607 бу янгили
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 22:58
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное