Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Ucell абонентлари 10 миллионга яқинлашди

2012 йил якунларига кўра, Ucell мобиль алоқа оператори абонентлари базаси 9,475 миллионга етди. Бу рақам TeliaSonera компанияси томонидан эълон қилинган йиллик молиявий ҳисоботда келтирилган.

Ҳисоботга мувофиқ ўтган йили Ucell абонентлик базаси 23,2 фоизга ўсди  -  1,787 миллионга кўпайди. Бу кўрсаткич 2011 йил охирида 7,688 миллион кишини ташкил этган эди. Бироқ 2012 йилнинг тўртинчи чораги давомида оператор абонентлари сони 74 мингтага камайган, учинчи чоракда компания абонентлари сони 9,549 миллионни ташкил этган эди.

Маълумотларга қараганда, тўртинчи чоракда базанинг қисқариши абонентлар базасининг фаол ошиб бораётгани ва трафик ҳажмларининг сезиларли кўпайгани муносабати билан тармоқнинг барқарор иш фаолияти учун 600 мингта нофаол абонентларни тармоқдан ўчирилиши билан боғлиқ.

Ucellнинг 2012 йилдаги соф даромади 2011 йил билан солиштирганда 36,3 фоизга ошди ва 2,369 миллиард швед кронини ташкил қилди (салкам 373,621 миллион АҚШ долларига тенг).



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 3014 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Ucell
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 14:47
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное