Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Uсell Twitter хизматини ишга туширди

Uсell алоқа оператори Ўзбекистон бўйлаб янги - Twitter Zero хизматини жорий қилди.
Маълумки, ижтимоий тармоқлар бугунги кунда жуда оммабоп бўлиб, булар ичида Twitter бир неча юз миллион фойдаланувчига эга. Шу жумладан, фойдаланувчиларнинг орасида ўзбекистонликлар тобора ортиб бормоқда. Twitter ни оммабоплигидан келиб чиққан ҳолда, Ucell ўз абонентларига мулоқот учун янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистонда илк бор Twitter билан ҳамкорликда янги хизматни ишга туширди.


Twitter Zero хизмати йўлга қўйилиши муносабати билан Uсell абонентлари мобил телефонлари орқали бепул "twitt” хабарларини юборишлари, уларни ўқишлари ҳамда янгиликлар билан танишишлари, шунингдек дўстлари орасидаги янгиликлардан доимо хабардор бўлишлари мумкин.


Ушбу хизматдан фойдаланиш учун http://mobile.twitter.com  манзилини очиш кифоя. Шу заҳотиёқ мобил матн версиясига ўтилади. Агар мультимедия ёки қўшимча web-саҳифалар юклатилса, Twitter Zero хизмат доираси чекланади ва нарх тариф бўйича ҳисобланади.


«Эндиликда Uсell абонентлари энг  оммабоп Twitter ресурсидан унга кириш осонлашганлиги учун  янада кўпроқ  фойдалана оладилар, – дейди, Ucell корпоратив алоқалари департаменти бошлиғи Даврон Азизов. - Мазкур хизмат оммабоплиги ва  юқори талабга эга бўлишига иккаланмаса ҳам бўлади, чунки  Твиттер - бутун дунё билан мулоқот қилишнинг оддий имконияти бўлибгина қолмай, балки айрим саволлар ёки бошқа янгиликлар бўйича керакли ва фойдали материаллар ҳақида  кўпроқ ахборот олиш ва қарор қабул қилишга имкон беради.

 

 Manba:darakchi.uz



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 2941 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Ucell
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 02:33
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное