Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI

Ucell бош директори ишдан бўшади

Ucell алоқа оператори бош директори Али Аган Kcell (Қозоғистон) алоқа оператори бош директори этиб тайинланди.

Яқинда TeliaSonera Евросиё раҳбарияти таркибида кадрлар алмашинуви рўй берганди. Унга кўра, беш йилдан бери  Kcell компаниясини бошқариб келган Вейсел Арал 2013 йилнинг февралида TeliaSonera Евросиё президенти этиб тайинланди ва TeliaSonera менежменти таркибига киритилди. Энди шу йилнинг 1 июнидан бошлаб  унинг ўрнини Ўзбекистонда фаолият олиб борган Али Аган эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Ucellга келгунига қадар Али Аган беш йил давомида Azercell (Озарбойжон) мобил оператори президенти лавозимида ишлаган ва  қатор муҳим ўзгаришларга бошчилик қилганди. 

2012 йилнинг сентябр ойидан бошлаб, Али Аган Ucell бош директори этиб тайинланган эди. Қисқа фурсат ичида  у Ucellни  TeliaSonera таркибидаги энг мижозлари кўп тармоққа айлантиришга эриша олди, деб айтилади компания баёнотида.

 Manba:darakchi.uz



Категория: MOBILE ALOQA KOMPANIYALARI
Просмотров: 5138 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Ucell
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 00:16
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное