Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. TisMarHan-soundtreck
. Qalbim Chechagi-soundtreck2
. Ko'sem - Beautiful (Turk serial)
. Osiyo-Asi [+ soundreck]
. Iyun Oqshomi - Yeri Nasalama (soundtreck)
. Zoirbek - Katta Odam (SOUNDTRACK)
. Yoqotilgan Yillar-Soundtreck
. Kara Para Ask - Soundtreck
. Sevgi iztirobi - Soundtreck (Turk serial)
. Kuz ertagi-soundtreck
. Oppog'oy Zamonaviy talqinda-Белоснежка.2012 (soundtreck)
. Ayol Qalbi - True Love
. Hayot Sinovlari - Gulim
. Qish Sanatasi - Soundtreck
. Dengiz hukumdori - Offical soundtreck
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Уч йил Мўмин Ориповсиз!
Уч йил Мўмин Ориповсиз ёхуд Билолхўжанинг ўрни "Божалар”да

Вақт тўхтамай ўтиб боради. Баъзида ён-атрофимиздагилардан ҳар нарсанинг давоси вақт-да, деган гапни ҳам эшитиб қоламиз. Бош чайқаб тасдиқлагандек бўламиз, гўё. Бироқ бугунги суҳбатдошимизнинг юрагидан ўтаётган кечинмаларига вақтнинг заррача ҳам таъсири йўқ. Буни унинг дил сўзларидан ҳам илғаб олиш қийин эмас. Марҳум хонанда Мўмин Ориповнинг турмуш ўртоғи Камола Орипова билан суҳбатлашишга аҳд қилдик.

— Аввало суҳбатлашишга рози бўлганингиз учун раҳмат. Берадиган саволларим билан дардингизни янгилашдан чўчиб турибман... 

— Нега ундай дейсиз? Аксинча Мўмин акамни таниган, билган одамлар билан суҳбатлашсам кўнглим ёзилади. 

— Турмуш ўртоғингизнинг оламдан ўтганларига ҳам мана уч йил бўлибди. Умуман ўтган давр сиз учун синовлар вақти бўлди. Дўст билан душманни ажратиб олиш дегандек...

— Эҳ, яхшиям тақдир деймиз. Тақдир бўлмаганда кимни ёки нимани айблардик, билмадим. Ўтган уч йилга келадиган бўлсак, дўст-душманни ажратиб олиш Мўмин акамнинг вафоти эвазига эканлигини билмаган эканман. Аввало душман орттириш учун ҳам шунга сазовор бўлиш керак. Одатда ҳасадгўйлар яхши кунингни, муваффақиятингни кўра олишмайди. Менда эса бунинг акси бўлди. Турмуш ўртоғимнинг вафотидан сўнг ёнимда ёрдам бериб туришнинг ўрнига ортимдан иғво қилиб, тез оёққа туриб кетганимни кўролмаганлар ҳам топилди.

— Ростдан ҳам оёққа туришингиз шунчалар тез бўлдими?

—   Ким учундир уч йил жуда оз фурсатдир, бироқ бу кунларнинг қайғусини, ичимдан ўтган дардларни, туну, кун юрагимни тирнаб келган аламларни фақат ўзим ва оила аъзоларим биламиз. Унутишга ҳаракат қилдим, "нима ҳам қилардим, яшаяпман-да”, дейишимни кутаётганлар бордир. Лекин мен яшамаяпман! Мен Аллоҳ юборган синовларга кўникдим холос. Биз хоҳлаймизми-йўқми, ҳаёт давом этаверади. Ўзимни сиз айтганчалик тиклаб олдим, деб ҳали айтолмайман.
— Ёрдам қўлини чўзаётганлар борми? 


— Нимани назарда тутаётганингизни тушуниб турибман. Очиғини айтадиган бўлсам, пул қўлнинг кири. Бугун бор – эртага йўқ. Менга эса, айни дамда руҳий мадад керак. Атрофимда қувончимга ҳам, ташвишимга ҳам шерик бўлиб турган инсонлар бор. Уларнинг борига, Худонинг ўзи мени шундай кўнгли тоза инсонлар билан таништирганига шукр. Энг қизиғи, бу дўстларимнинг ҳаммасини Мўмин акамнинг вафотидан кейин топганман. Авваллар ҳам улар билан кўришиб, гаплашиб турардик, лекин дўст сифатида яқин ололмасдим. Энди ўйлаб кўрсам, турмуш ўртоғимнинг вафотигача бўлган дугоналарим, дўстларимнинг бирортаси ҳам бугун ёнимда йўқ. Чунки, одамнинг ичидагини билиб бўлмас экан. Мени маъзур тутасиз-у, бугун одамлар "артист”га айланиб кетишган. Ёнингда сенга кулиб муомала қилиб, ортингдан мағзава айдаришга шай туришади. 

— Ҳаётга қарашингиз анча ўзгарибди.

— Албатта. Киши бошидан ўтказмагунча бировнинг дардини билмайди, дейишади-ку. Йўқотишлардан қўрқиб қолганман. Авваллари одамлар нима деса ҳам қўл силтаб кетаверардим. Бугун ҳамманинг саломига яраша алик олишга ўргандим. Боиси, турмуш ўртоғимнинг ва ўғлимнинг номини ҳимоя қилиш ҳозирча менинг гарданимда. 


—  Қийинчиликлар ҳақида гапирдингиз...

— Яхши кўрган инсонингни йўқотиш қийин эмасми? Аёл бошим билан шунча гап-сўзларга чидаш сизнингча осонми? Буниси ҳам майли. Лекин энг ёмони нима, биласизми? Ўғлим Билолхўжа ҳар доим дадасини сўраганида бўғзимга нимадир тиқилиб кўзимга ёш келади. "Даданг осмондалар” дейман-у, уйга кириб йиғлаб оламан. Ўғлим ҳам ўрганиб қолди. Мени қийнамаслик, хафа қилиб қўймаслик учун кўп сўрамайдиган бўлган. "Катта бўлсам, дадам қайтиб келарканлар” деган умид билан яшаяпти Билолхўжа.

— Тенгдошларига нисбатан тез катта бўлгани сезилади...

— Бўлиб ўтган воқеаларнинг ўзи ҳам фарзандимни тез катта қилиб қўйди. Ишонсангиз, атрофдаги ёру биродарларимиз у билан катта киши билан гаплашаётгандек муносабатда бўлишади (кулиб). Тан оламан, ўғлим жуда эрка. Баъзан эркаликлар қилганда "Ўғлим даданг бунақа бўлмаганлар-ку” деб қўяман. Акамнинг оиласига, фарзандларига қараб туриб, фарзанд тарбиясида отанинг ўрни катта эканлиги ҳақида ўйлаб қоламан.

— Ўғлингизнинг келажагини қандай кўрасиз?

— Ўғлимни отасига ўхшаган қилиб тарбиялашга ҳаракат қиляпмиз. Буёғини вақт кўрсатади. Лекин, унинг келажагини санъатда кўрмайман. Чунки гастроль, узоқ сафарлар санъаткорлар ҳаётининг бир қисми. Лекин мен ўғлимни узоққа жўнатиб, уйда юрак ҳовучлаб ўтиролмасам керак. Дадасини йўқотганим ҳам етади... (суҳбатга Билохўжа қўшилди)

— Билолхўжа кўчада одамлар сени таниб қолишса, хурсанд бўласанми?

— Ҳа, хурсанд бўламан. Кўпинча "Қара, Мўмин Ориповнинг ўғли кетяпти” деб гапиришаётганини эшитиб қоламан.


— Келажакда ким бўлмоқчисан? 

— Ҳозир "Тантана” гуруҳида иштирок этяпман.  Келажакда эса ўзим мустақил қўшиқ айтаман. Дадамнинг ҳамма қўшиқларини айтишни ният қилганман. Машина оламан, иккала бувимни  бобожонимни, ойижоним, тоғам, келинойимни айлантириб келаман. Бувижонларим доим "ҳамма танийдиган, дадангга ўхшаган одам бўлгин” деб ният қилишади. 

— Камола опа, ҳовли қураётганингизда "Мўминнинг хотинига Жаҳонгир Позилжонов уй қуриб бераётган экан” деганлар ҳам бўлди... 

— Эҳ-ҳе, бунақа гап-сўзларнинг сон-саноғи йўқ. Ишонсангиз, "ҳаммаёққа ўғлини тиқаверадими, ўлган, ўлиб кетди-да, намунча!” деган гапларни ҳам эшитдим. Наҳот улар Худодан қўрқишмаса? Ҳовлига келадиган бўлсак, Мўмин акам суратга олган "Қалбаки дунё” фильмидан тушган пулларга Жаҳонгир аканинг маслаҳати ва ёрдами билан ҳовли қуришни бошладим. Танишлар ёрдамини аямади. Бизга қўшни бўлиб Жаҳонгир ака ҳам уй қурдилар. Шу сабаб миш-миш тарқалгандир. Бу гапларни эшитган Жаҳонгир ака "Камола, хафа бўлманг, бундан буён турли гап-сўзлар чиқаверади. Элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди, аҳамият берманг” деганди. Ўйлаб кўрсам, тўғри айтган экан. 

— Қайнона, қайнотангиз билан муносабатларингиз қандай?

— Шу саволдан жудаям чарчаганман. Нимага энди мен қайнона-қайнотам билан ёмон муносабатда бўлишим керак? Ахир Мўмин акам билан ажрашмаганмиз ёки уришиб оиламни ташлаб келмаганман-ку. Қайнона-қайнотам ҳар ҳафта бизникига келиб меҳмон бўлиб кетишади. Биз ҳам бориб турамиз. Қайнукаммни уйлантиргандик. Келинимиз синглимдек яқин бўлиб қолган. Қайнона-қайнотамнинг дуолари  бугун менга ҳар қачонгидан ҳам зарур. Устига-устак қайнонамни кўрганимда худди Мўмин акамни кўргандек бўламан. 

— Ўтган йили турмуш ўртоғингиз хотирасига бағишлаб концерт уюштираётганингиз ҳақида гаплар тарқалганди. Бироқ концерт номаълум сабабларга кўра қолдирилди. 

— Тўғри, концерт кунлари ҳам деярли тайин бўлганди. Дастур сценарийси ҳам тайёр бўлганда, хотира концерти ўтказиб, "марҳум одамнинг ортидан пул ишлаш яхши эмас”  деб қолишди. Лекин мақсадим Мўмин акамнинг ортидан пул ишлаш эмас, эримни халққа эслатиш эди. Шундан кейин "Божалар” гуруҳининг ўтган йилги концерт дастурида Мўмин акамга аталган алоҳида лавҳалар тайёрланди.  


— Яқиндагина катта экранларга чиққан "Севаман дедимми, севаман” фильмига продюсерлик қилдингиз. Умуман олганда шоу-бизнесга киришдан мақсад нима?

— Биринчидан Мўмин акамнинг унутилиб кетишига йўл қўймаслик. Кейин эса, мен шоу-бизнесга кириб ёмон иш қилаётганим йўқ. Йиққан-терганимга хонандалар учун продюсерлик қилмоқчи эдим, бир танишим "бу ишингни қўй, продюсерлик аёл киши учун оғирлик қилади” деганидан кейин бу фикримдан қайтдим. 

— Мўмин аканинг дўстлари Жаҳонгир Позилжонов ҳамда Жавлон Шодмоновлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак.  

— Жаҳонгир ака ҳаракат қилмаганида "Божалар” гуруҳи йўқ бўлиб кетармиди, билмадим. У киши ҳам ўзидан ўтганини ўзи билади. Эркак киши ҳамма нарсани ҳам айтавермайди. Жаҳонгир ака Мўмин акамнинг қадрини, у кишини қанчалик яхши кўрганлигини, уларни йўқотгандан кейин янада кучлироқ хис этди. Муносабатларимиз яхши, тез-тез кўришиб турамиз.

—   Кўпчиликнинг назарида Билолхўжанинг "Божалар” гуруҳи клипларида чиқишини сиз кўпроқ хоҳлаяпсиз...

— (асабийлашиб) Ким нима деса деяверсин! Ҳар ким ўзининг қаричи билан ўлчайди. Билолхўжанинг ўрни "Божалар”да. Аввало, мен қанчалик хоҳламай, Жаҳонгир амакиси қанча ёрдам бермасин, агар насибаси қўшилмаган бўлса, ҳаммаси бефойда. Бу гапларни тарқатаётганлар кимлигини ҳам яхши биламан. Майли, нима ҳам дердикм, гапираверишсин, зора шу билан кўнгиллари жойига тушса... Лекин йўқотган менман, улар эмас. Лоқал Мўмин акамнинг руҳини ҳурмат қилишса, бўларди. Бирдан-бир мақсадим ўғлимни билимли, ақл-ҳушли қилиб вояга етказиш. 

Жамила Орипова, Мўмин Ориповнинг онаси:

—   (йиғлаб) "Ўнта бўлса, ўрни бошқа” дейишарди. Ҳақ гап экан. Уйимизнинг ҳар бурчаги, Мўминжонимнинг дўстлари, Билолхўжа менга ўғлимни эслатади. Гарчи орадан уч йил ўтган бўлса-да, ҳалигача кўниколмадик. Ҳар пайшанба турмуш ўртоғим билан қабр бошига борамиз. Куни кеча Мўминжоннинг ўқитувчисини кўриб қолдим, узоқ гаплашиб ўтирдирдик. Мўминнинг ўзи жуда зийрак, ақлли, тарбияли бола эди деб, эсга олди. Набирамни саҳнада кўриб, отасининг ўрнини босаётганидан хурсанд бўламан. Унинг ҳар бир гапи, нигоҳи, хатти-ҳаракатлари ҳам Мўминжонга ўхшайди. Уч йил ичида кенжамни уйлантирдик. Ўғлим укасининг тўйини кўролмай кетди. Қанча яхши ниятлар қилганди. Афсус... Ота-она учун фарзанд доғини кўришдан-да, ортиқ мусибат йўқ экан. Турмуш ўртоғим билан келиним ва набирамни туну, кун дуо қиламиз. Илоҳим, Мўминжондан кейин қолган ёдгорларимизни Аллоҳнинг ўзи паноҳида асрасин.


Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 9974 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Bilolxo'ja, Mo'min Oripov, Bojalar
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 2
аватар отсутствует 2 yik bo'ldi yolg'iz emas man deb yoziptila instagramda ho'sh endi kim unutipti mo'min oripovni
Like | 0
аватар отсутствует instagramda 2 yil bo'ldi yolg'iz emas man deb yoziptila ho'sh endi kim unutdi mo'min oripovni
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:20
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное