Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Ўзбекистонга қалбаки авторақамлар олиб кирилаётгани аниқланди
Андижон вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудидаги «Дўстлик» божхона постида Ўзбекистонга қалбаки «чиройли» автомобиль рақамларини олиб кириш ҳолатининг олди олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати  хабар берди.

Volvo FH юк автомобилини божхона назоратидан ўтказиш вақтида унинг олд ўриндиғида жами тўрт жуфт автомобиль рақами топилган, жумладан, улардан икки жуфти — 40 А770 АА — бир хил. Тахминларга кўра, ушбу рақамлардан Фарғона вилояти (40) ва Тошкент шаҳрида (01) фойдаланиш режалаштирилган.

Ҳолат юзасидан тезкор-қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йил бошидан буён 262,6 миллиард сўмлик чиройли авторақамлар сотилгани тўғрисида  хабар берганди.



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 2921 | Рейтинг: 0| Рейтинг: қалбаки, Ўзбекистон, авторақам
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 18:23
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное