Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

"Banderos"ningapreldagi konserti iyunga ko‘chirildi!

"Самсунг” компанияси янги телефони тақдимот маросимида Вера Брежнова меҳмон бўлди. "Туркистон” саройинингнинг очиқ  майдонида ўтган бу шоу кўплаб ташкилотчиларга яхшигина сабоқ ҳам бўлди. Инжиқ фаслнинг қош-қавоғига қараб, концерт ташкил этмаса, осмон кўзёш тўкиб, кайфиятнинг "бел”ига тепиши мумкин. Бунга яққол мисол ўша шоу! Ясан-тусан қилиб келган томошабинлар шаррос қуйган ёмғир остида қолди. Ёмғирда ивиганлар кўзига Вера Брежновами ё бошқаси кўринмади. Зудлик билан майдонни тарк этишди. Россиялик юлдузнинг мусиқий чиқишигача саноқли мухлислар қолиб, очиқ зал ўриндиқларининг деярли барчаси оппоқ "чеҳра”сини кўрсатди. Топган соябон, топмаган қалинроқ бирор нарсаси билан бошини ёпгандай бўлиб, Веранинг қўшиқларини амаллаб тинглашга сабр топишди. Хуллас, бу ҳолат бошқа ташкилотчиларни ҳам хавотирга солиб қўйди. 25-апрел куни "Бандэрос” гуруҳининг концертида ҳам шундай бўлса-чи? Ёмғир ёғиши "хавф”и таваккалчиликдан устун келди. Ташкилотчилар бу ҳақда "Бандэрос”ни огоҳлантириб, концерт кунини бошқа қуёшли кунга ўзгартиришга келишишди. Ёзнинг илк ойининг 10-куни маъқул топилди. (Ҳали ёз ҳам ҳазил қилиб, уялтириб қўймаса!? Июнда ҳам булутлар намликка тўйинган бўлади-ку?!)

Хуллас, чипта харид қилганлар концерт бўлиш-бўлмаслиги ҳақида шубҳага боришмаса ҳам бўлади. Ҳар ҳолда ташкилотчилар бу ҳақда огоҳлантиришди. Устига-устак, янги бонус биан мухлисларни қизиқтириб ҳам қўйишди. Шу пайтгача учта чипта харид қилганга битта чипта текин бўлса, энди 2+1!

Кайфиятни туширишга ҳожат йўқ. Ҳадемай июн ҳам келади. Нима бўлса ҳам, яхшиликка!

Жасур Ҳамроев



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 2473 | Рейтинг: 0| Рейтинг: konsert, banderos
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 21:53
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное