Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Facebook фойдаланувчилари сони янги рекордни қайд этди

Facebook’нинг фаол фойдаланувчилари сони илк бор 1,2 миллиард кишини ташкил қилди.

 
Компания берган маълумотларига кўра, 2013 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланувчилар сони 2012 йилга нисбатан 16 % га ошган ва 1,23 миллиард кишини ташкил қилган.

Ижтимоий тармоқ томонидан тақдим этилган статистикага кўра, кунлик сайтга кирувчилар сони ҳам ортган. 2013 йил сайтга  кунига 757 миллион киши ташриф буюрган, бу эса 2012 йилга нисбатан 22%га кўп. Шулардан 556 миллион киши  мобил қурилмалар орқали киришган (2012 йилга нисбатан ўсиш 49%). 

Телефон ҳамда планшет орқали тармоқдан фойдаланувчилар сони ҳам ортмоқда. 2011 йил рўйхатдан ўтганларнинг 40%, 2012 йил 60%, 2013 йил эса 70% мобил қурилмалар орқали фойдаланишган. 

Facebook ижтимоий тармоғи 2004 йил ишга туширилган бўлиб, 2012 йил эса илк бор миллиард кўрсаткични қайд этган. Фойдаланувчилиар кунига 350 миллиондан ортиқ сурат жойлашади, 10 миллиарддан ортиқ хабар жўнатишади. Тармоқ кунинга 500 терабайтлик маълумотларни қабул қилади. 



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 2559 | Рейтинг: 1| Рейтинг: facebook
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 16:42
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное