Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Facebook WhatsApp учун 16 миллиард тўлашга тайёр
Facebook ижтимоий тармоғи 19 феврал куни WhatsApp мессенжерини 16 миллиард долларга сотиб олиши ҳақида эълон қилди, бу ҳақда Agence France-Presse хабар беради. Гап Facebook компанияси тарихидаги энг йирик шартнома ҳақида кетмоқда. Тез орада ёпилиши режалаштираётган келишув доирасида WhatsApp эгалари Facebook’нинг умумий қиймати 12 миллиард долларли акцияларини олади, яна тўрт миллиард доллар нақд пул шаклида берилади. Бундан ташқари келишув шартларига асосан WhatsApp ходимлари ва эгалари яна тўрт йилдан сўнг қиймати уч миллиард долларли Facebook акцияларини олади. Facebook компанияси WhatsApp’ни сотиб олиши ҳақидаги хабар 2012 йилда пайдо бўлган, аммо улар ўз тасдиғини топмаган. Бугунги кунда WhatsApp фойдаланувчилари сони 450 миллиондан ортиқни ташкил қилди.


Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 2922 | Рейтинг: 2| Рейтинг: WhatsApp, facebook
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 17:18
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное