Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Google WhatsApp’ни сотиб олишни режалаштираётгани маълум бўлди

Google компанияси WhatsApp – лаҳзалик хабар алмашиш бўйича мобил сервисни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Digital Trends нашри аноним манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Google WhatsApp учун бир миллиард долларга яқин пул тўлашга тайёр. 2012 йил баҳорида Facebook ижтимоий тармоғи Instagram сурат алмашиш илова-дастурини сотиб олиш учун худди шунча маблағ сарфлаган эди.

Google WhatsApp базасида ўзининг «универсал мессенжери»ни тайёрлаши мумкин. Март ўрталарида компания ўзининг кўплаб коммуникация сервисларини, жумладан, Google Talk, Google Voice ва Google+ Messenger’ни Babble номи остида ягона платформага бирлаштириш истагини билдирган эди.

WhatsApp илова-дастури, операторга SMS учун пул тўламаган ҳолда, мобил телефон орқали ёзишмаларни амалга ошириш имконини беради. Мессенжернинг энг асосий устунлик томонларидан бири – у айни вақтда мавжуд бўлган кўплаб мобил платформаларни қўллаб-қувватлайди. WhatsApp’ни Android, BlackBerry, iOS, S40, Symbian ва Windows Phone бошқарувидаги қурилмаларга ўрнатиш мумкин.

WhatsApp’нинг iPhone учун мўлжалланган версияси бир доллар туради. Бошқа платформалардаги қурилма эгалари бир йил давомида мессенжердан бепул фойдаланишлари мумкин, шундан сўнг улардан йилига бир доллардан ҳақ олинади. WhatsApp’да реклама йўқ.

Фойдаланувчилар ҳар куни WhatsApp орқали миллиардга яқин хабарларни жўнатишади. 2012 йилнинг 31 декабрь куни WhatsApp учун рекорд натижа қайд этилган – шу куни 18 миллиард хабар жўнатилган.


Manba:Kun.Uz

 



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 3256 | Рейтинг: 0| Рейтинг: WhatsApp
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 20:58
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное