Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

«Салом, группадагилар: WhatsApp» номли фильм суратга олинди


Ўзбекистонлик режиссёр Дилшод Аҳмедов «Салом, группадагилар: WhatsApp» номли фильмни суратга олган.

Фильмда актриса Шаҳзода Муҳамедова Юлдуз исмли андижонлик қиз ролини ижро этган. Фильмда, шунингдек, актёр Адиз Ражабов ва хонанда Жаъфар ҳам суратга тушгани хабар берилмоқда.

фильмнинг бир қатор саҳналари Дубайда суратга олинган. Унда Шаҳзода Муҳамедова фаррош образини яратган ва бунинг учун 3 минг доллар гонорар олган.

«Тез орада «Салом, группадагилар» фильми катта экранларга чиқади». Бироқ фильм премьераси айнан қачон бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.

Бу ўзбекистонлик ижодкорларнинг ижтимоий тармоқларга бағишлаб яратган илк асари эмас. Бундан аввал ўзбекистонлик хонандалар WhatsApp дастури ҳақида қўшиқ куйлашган, режиссёр Хилол Насимов эса «Одноклассники.ру» номли фильм суратга олган эди. Ушбу фильми учун режиссёр 2013 йилнинг энг яхши режиссёри деб топилди.

«Салом, группадагилар» атамаси 2013 йилда кимлиги ва қаердилиги аниқ бўлмаган ўзбекистонлик қизнинг WhatsApp илова-дастури орқали шахсий видео-йўлланмалари ошкора тарқатилганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди. Кейинроқ, қизнинг йўлланмаларига тақлидан тайёрланган видеолар ва шундай видеоларни тайёрлаш ҳам оммалашди. Бундай тақлид-видеолар натижасида юзага келган келишмовчиликлар даҳанаки жангларга ҳам айлангани ҳақида хабар берилган эди.



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 3533 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Салом, WhatsApp, Шаҳзода Муҳамедова, группадагилар, Одноклассники.РУ
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
Liberan пишет: | 25.12.2013 | 12:46 #1 Страница с комментарием Спам
аватар отсутствует bemanilik
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 11:07
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное