Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

WhatsApp дан Telegram га ўтиш тезлашиб кетди


Telegram илова-дастури 7 ноябрдан бери App Store’нинг Ўзбекистон учун дўконида кўчириб олишлар сони бўйича 1-ўринда турибди. Бу ҳақда, App Annie компанияси маълумотларига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.

Telegram илова-дастури App Store’нинг Ўзбекистон учун дўконида 6 ноябрь куни бирдан 30-ўринга юқорилаб, 7 ноябрда умуман биринчи ўринга чиқиб олган. Илова-дастур шундан бери биринчи ўринда турибди. Эътиборли томони, бунгача у Ўзбекистон App Store’ида дастлабки юзталикка ҳам кира олмаган эди.

Эътиборли томони, илова-дастур Ўзбекистондан ташқари фақат Туркманистонда қизиқишга сабаб бўлмоқда (ушбу мамлакат App Store’ида 6-ўринда), Боливияда эса 90-ўринни банд этган. Қолган бирор мамлакатда у кучли юзликка ҳам кира олмаган (13 ноябрь ҳолатига кўра).

Айни вақтда, Daryo.Uz хабарига кўра, Android операцион тизимида ишлайдиган қурилмалар учун дастурлар дўкони – Google Play’да ҳам Telegram биринчи ўринга чиқиб олган. Ундан кейинги ўринда эса WhatsApp турибди. Бундан ташқари, ўзбекистонликлар Viber, Skype, WeChat каби мессенжерларни ҳам фаол кўчириб олишмоқда.

Telegram ишлаб чиқувчиси, айни вақтда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси ҳисобланган Павел Дуров илова-дастурни Ўзбекистонда оммалаштириш бўйича ҳеч қандай PR-тадбирлар ўтказилмаганини маълум қилди. «Telegram нотижорий лойиҳа бўлгани учун ҳеч қачон ҳеч қаерда реклама қилинмаган. Ўзбекистонда-ку, умуман», – деди Дуров TJournal’га берган интервьюсида.

Ўзбекистонликлар орасида Telegram’нинг оммалашуви 6-7 ноябрдан эътиборан WhatsApp хабар алмашиш дастурида носозликлар рўй бериши билан бошланган. Жумладан, WhatsApp’да хабарлар одатдагидек келиб-кетгани ҳолда, расм ва видеофайлларни жўнатишда муаммолар пайдо бўлган. Бироқ бу муаммолар ҳимояланган алоқа тармоғи (VPN)орқали интернетга кирилганда йўқолган. Ucell ва Билайн-Ўзбекистон мобил алоқа операторлари ушбу муаммоларга алоқалари йўқлигини маълум қилишган.

Telegram ва WhatsApp деярли бир хил кўрингани билан (вақтида WhatsApp асосчиси Дуровни плагиатда айблаб чиққанди), улар орасида маълум фарқлар бор. Жумладан, Telegram хабарларни шифрлаш протоколидан фойдаланади. Бироқ илова-дастурларнинг ҳозирги аудиториясини ўзаро таққослаб бўлмайди – 2013 йил ёзида пайдо бўлган Telegram’ни энди бир миллионинчи марта кўчириб олишга яқин туришган бўлса, WhatsApp фойдаланувчилари сони 350 миллионга етган.

 Manba:Kun.Uz



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 8848 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0| Рейтинг: telegram, WhatsApp
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
BED_BOY ok daxwatu
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:10
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное