Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Galaxy S5 металл қопламага эга бўлади

Хали Samsung GALAXY Note III тақдим этилмасданоқ, интернетда Корея компанияси  GALAXY S5 телефонини чиқариши ҳақида миш-мишлар урчиб кетди.

ETNews нашрининг хабар беришича, Samsung GALAXY S5 аппаратини металл қопламада ишлаб чиқаришга жиддий ёндошмоқда. Ушбу янги смартфон табиийки iPhone 5Sга рақобатчи бўлади.

Манбанинг ёзишича, Samsung шу йилнинг ўзида металл қопламали флагманларни оммавий равишда ишлаб чиқаришга киришади.

 Муҳими кореяликларнинг металл смартфонда ҳам олинадиган аккумулятор ва хотира картасидан воз кечмокчи эмасликларидир. Бундан бир неча кун аввал эса Samsung GALAXY S5 смартфонига оид бошқа янгиликлар ҳам янграганди. Айтишларича, бундан буён ушбу телефонларда Sony компаниясининг фотомодулларидан эмас, балки кореяликларнинг ўзилари ишлаб чиқарадиган видео камералар қўлланилади.

Samsung фотомодули 16 мегапиксель матрицали бўлиб, тасвирни тиниқлаштириш тизимига эга бўлади. Аслида корейслар ушбу янги камерани GALAXY Note IIIга ҳам ўрнатишмоқчи бўлишган эди, бироқ улгуришмади. 

 

 Manba:darakchi.uz



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 4848 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Samsung, GALAXY S5, galaxy, Sony
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 03:21
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное