Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Apple АҚШ ҳудудида Samsung савдосини тақиқлашни талаб қилди


Apple компанияси АҚШ ҳудудида Samsung’нинг смартфон ва планшетларининг эски моделларини сотишни тақиқлашни яна талаб қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Мобиль қурилмаларнинг худди шу версиялари Apple ва Samsung ўртасида Калифорнияда бўлган илк патент баҳсига асос бўлганди.

Умумий ҳисобда iPhone смартфонларини ишлаб чиқарувчи компания Жанубий Корея компаниясининг 20та модели, жумладан, Galaxy S 4G ва Galaxy Tab 10.1 савдолари тўхтатилишини талаб қилмоқда. 2012 йилда суд Samsung’нинг ушбу маҳсулотлари Apple’нинг патент ҳуқуқларига даҳл қилиши ҳақида қарор чиқарган эди.

Apple’дагиларнинг маълум қилишларича, Samsung’нинг эски моделлари савдосига нисбатан қўйиладиган тақиқ Apple’нинг келажакдаги манфаатларини ҳимоя қилади ва Samsung томонидан кейинги патент бузилиши ҳолатлари олдини олади.

Аввалроқ, Samsung Жанубий Корея ҳудудида iPhone ва iPad савдоларини тақиқлаш бўйича суд маҳкамасида мағлубиятга учрагани маълум бўлганди.

 Manba:Kun.uz



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 3518 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Apple, Samsung
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:18
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Логин:
Пароль:
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное